Садақаи фитр хақида
Али ибн Шуъайбнинг бобосидан ривоят қилинди; «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам Макка (шаҳри) кўчаларига бир жарчи юбордилар: «Диққат! Фитр садақаси, хоҳ эркак,хоҳ аёл, хоҳ озод, хоҳ қул, хоҳ катта, хоҳ кичик бўлсин - ҳар бир мусулмон учун вожибдир! Буғдойдан икки мудд, бошқа таомлар (масаллиқлар)дан бир соъ (берилгайдир!)».
Бу ҳадис ғариб-ҳасан.
Бир мудд соънинг тўртдан бири бўлиб, икки мудд ярим соъ бўлади. Бир соъ дирҳами шаръий эътибори билан 2,917 кг ва дирҳами урфий эътибори билан 3,339 кг бўлади, шунга кўра ярим соъ биринчи эътиборда - 1,458 кг ва иккинчи эътиборда 1,667 кг га тўғри келади.
Дўстларигиз билан улашинг!