Тахмин (билан закот миқдорини белгилаш) ҳақида
Аттоб ибн Асийд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларга боғларини ва меваларини чамалаб берадиган кишини жўнатар эдилар...» Ва шу иснод билан, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам боғлар закоти ҳақида бундай деб айтганлари ривоят қилинди: «Боғларга ҳам, худди хурмолар чамаланмоғи каби чама қилинади ва кейин хурмонинг закоти хурмо майизи сифатида тўлангани сингари, унинг (узумнинг) закоти ҳам майиз сифатида тўланади».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбдурраҳмон ибн Масъуд ибн Нийдрдан ривоят қилинди; айтадики, «Саҳл ибн Аби Ҳасма бизларнинг мажлисимизга келди ва Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганларини бизга баён қилди: «Агар чамалаб ўлчасангиз, (чамаланган молнинг закотини) олинг ва (лекин) учдан бирини (эгасига) қолдиринг! Агар учдан бирини қолдирмасангиз, унда тўртдан бирини қолдиринг».
Ҳадис ҳақида батафсилроқ