Аттоб ибн Асийд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларга боғларини ва меваларини чамалаб берадиган кишини жўнатар эдилар...» Ва шу иснод билан, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам боғлар закоти ҳақида бундай деб айтганлари ривоят қилинди: «Боғларга ҳам, худди хурмолар чамаланмоғи каби чама қилинади ва кейин хурмонинг закоти хурмо майизи сифатида тўлангани сингари, унинг (узумнинг) закоти ҳам майиз сифатида тўланади».

Бу ҳадис ҳасан-ғариб. Ибн Журайж бу ҳадисни Ибн Шиҳобдан, Урвадан, Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилаётир. Буни Муҳаммад (Ал-Бухорий)дан сўрадим, айтдики, «Ибн Журайжнинг ривояти маҳфуз (рожиҳ) эмас. Саъид ибн Ал-Мусаййабнинг Аттоб ибн Асийддан қилган ривояти саҳиҳроқ».

Дўстларигиз билан улашинг!

Ҳадислар рўйхатига қайтиш