Абу Саъид Ал-Худрий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам даврларида бир киши* сотиб олган меваларидан зарар кўриб, қарзи кўпайди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Унга садақа қилингизлар!» дедилар. Одамлар унга садақа қилишди, лекин йиғилган садақа унинг қарзини тўламоққа етмади. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг товончиларига: «(Ундан) нимаки топсангиз, олингизлар, илло сизларга шу топганларингиздан бошқа нарса йўқ», — дедилар. (Яъни фақат топганларингизнигина олишларингиз мумкин).

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Манбалар

Қарздор ва шунга ўхшаш кишилар орасида садақа олиши жоиз бўлганлар