Сунани Термизий
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтади: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Кимки пок (ҳалол) нарсадан бир садақа қилса, - (зотан) Аллоҳ фақат покни қабул этгайдир - Раҳмон (жалла жалалуҳу) уни албатта «ўнг қўли» билан олгайдир. Агар ўша садақа хурмо бўлса, у Раҳмоннинг кафтида катталашиб, ҳатто тоғдан ҳам улкан бўлур. Худди сизлардан бирортангиз тойчоғини ёки бузоғини боқиб улғайтиргани каби (бўлур)».
Ҳадис ҳақида батафсилроқФотима бинти Қайс (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Албатта, молда закотдан ташқари ҳам ҳақ бор.
Ҳадис ҳақида батафсилроқФотима бинти Қайс (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; «Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламдан закот ҳақида сўрадим ёки сўралди», дейди. Шунда: «Албатта, молда закотдан ташқари ҳам ҳақ бор», дедилар. Кейин «Бақара» сурасидаги ушбу оятни ўқидилар: «Яхшилик фақат юзларингизни .... бураверишингиз эмас».
Ҳадис ҳақида батафсилроқСалмон ибн Омир (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Сизлардан бирортангиз рўзасини очмоқчи бўлса, хурмо билан оғиз очсин, чунки хурмо барокатдир. Агар хурмо топа олмаса, сув билан оғиз очсин, чунки сув покизадир!...» Сўнг бундай дедилар: «Мискин кишига берилган садақа - битта садақадир, қариндошга берилса - иккитадир: биттаси - садақа, биттаси - силаи раҳм».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбу Рофиъ (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Бани Махзум (қавми)дан бўлмиш бир кишини* садақа (закот) йиғмоқ учун жўнатдилар. Бу киши Абу Рофиъга: «Менга йўлдош бўлгин, закотдан улуш ололгайсан» деди. (Абу Рофиъ) айтдики, «(Буни) Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан бориб сўрамаса, бўлмайди». Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламга учрашиб, у кишидан (буни) сўради. Шунда (Расули Акрам) бундай дедилар: «Садақа бизларга жоиз эмас, бир қавмнинг мавлолари (озод этилган қуллари) ҳам уларнинг ўзларидан ҳисобланади».
Ҳадис ҳақида батафсилроқБаҳз ибн Ҳакимнинг бобоси (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга бирор нарса келтирилса, «Бу садақами ёки ҳадями?» деб сўрар эдилар. Агар «Садақа» десалар, емас эдилар, «Ҳадя» десалар, ер эдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбу Саъид Ал-Худрий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам даврларида бир киши* сотиб олган меваларидан зарар кўриб, қарзи кўпайди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Унга садақа қилингизлар!» дедилар. Одамлар унга садақа қилишди, лекин йиғилган садақа унинг қарзини тўламоққа етмади. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг товончиларига: «(Ундан) нимаки топсангиз, олингизлар, илло сизларга шу топганларингиздан бошқа нарса йўқ», — дедилар. (Яъни фақат топганларингизнигина олишларингиз мумкин).
Ҳадис ҳақида батафсилроқХубший ибн Жунода Ас-Салулий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитдим; Видо ҳажида, Арофатда эканликларида ҳузурларига бир аъробий (бадавий) келди-да, ридоларининг бир учидан ушлаб, уни («Менга беринг» деб) жаноби Пайғамбардан сўради. Расули Акрам (ридоларини) унга бериб юбордилар, у (олиб) кетди. Ана шу воқеа устида тиланчилик ҳаром қилинди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Тиланмоқ бой ва бақувват ўртаҳол киши учун жоиз эмас. Илло ўта қашшоқ ва беҳад оғир қарз остида қолган кишига жоиздир. Кимки мол-давлатини кўпайтирмоқ учун инсонлардан тиланса, бу тиланчилик қиёмат кунида унинг қиёфасида бир тирналган (шилинган)лик аломати бўлур ва у жаҳаннамдан олиб ейдиган қизиган бир тош бўлур. Бас, хоҳлаган киши камайтирсин, хоҳлаган киши кўпайтирсин!».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбдуллоҳ ибн Амр (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Бой ва бақувват, (соғлом), ўртаҳол киши учун садақа олмоқ жоиз эмас».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Кимки муҳтож бўлмаган ҳолда инсонлардан тиланиб юрса, қиёмат кунида тиланчилиги унинг қиёфасида тирналган ёки шилинган ёки эзилган бир ҳолатда келгайдир». Сўралдики: «Ё Расулуллоҳ! Нима нарса уни беҳожат қилади?» Айтдилар: «Эллик дирҳам ёки эллик дирҳам қийматидаги олтин».
Ҳадис ҳақида батафсилроқ