Салмон ибн Омир (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Сизлардан бирортангиз рўзасини очмоқчи бўлса, хурмо билан оғиз очсин, чунки хурмо барокатдир. Агар хурмо топа олмаса, сув билан оғиз очсин, чунки сув покизадир!...» Сўнг бундай дедилар: «Мискин кишига берилган садақа - битта садақадир, қариндошга берилса - иккитадир: биттаси - садақа, биттаси - силаи раҳм».

Бу бобда Абдуллоҳ ибн Масъуднинг хотини - Зайнаб, Жобир ва Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳум)дан ҳадис ривоят қилинган. Салмон ибн Омирнинг ҳадиси ҳасан. Ар-Рабоб - Сулаймнинг қизи Уммур-Роиҳдир. Суфён Ас-Саврий шу тарзда Осимдан, Ҳафса бинти Сийриндан, Ар-Рабобдан, унинг амакиси Салмон ибн Омирдан, Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламдан айни шу ҳадисни ривоят қилади. Шуъба бу ҳадисни Осимдан, Ҳафса бинти Сийриндан, Салмон ибн Омирдан ривоят қилди ва ҳадиснинг санадида Ар-Рабобни зикр этмади. Суфён Ас-Саврий ва Ибн Уйайнанинг ривоятлари янада соғлом. Ибн Авн ва Ҳишом ибн Ҳассон ҳам шу тарзда ҳадисни «Ҳафса бинти Сийриндан, Ар-Рабобдан, Салмон ибн Омирдан» деб ривоят қилдилар.

Дўстларигиз билан улашинг!

Ҳадислар рўйхатига қайтиш