Молда закотдан бошқа ҳам ҳақ бор
Фотима бинти Қайс (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Албатта, молда закотдан ташқари ҳам ҳақ бор.
Бу ҳадис ўтган ҳадиснинг айни ўзи бўлиши билан бирга, санади ўзгарган. Шу сабабдан Термизий буни алоҳида тахриж қилганлар.
Бу ҳадиснинг исноди унча соғлом эмас. Абу Ҳамза Маймун Ал-Аъварнинг ҳадис (боби)да заиф эканлиги қайд этилган. Байон ва Исмоил ибн Солим, бу ҳадисни Шуъбадан унинг ўз сўзи тарзида ривоят қилдилар. Бу ривоят янада саҳиҳ.
Дўстларигиз билан улашинг!