Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам учун, у зотнинг аҳли байти ва авлодлари учун садақа (ва закот) олмоқ кароҳат эканлиги
Баҳз ибн Ҳакимнинг бобоси (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга бирор нарса келтирилса, «Бу садақами ёки ҳадями?» деб сўрар эдилар. Агар «Садақа» десалар, емас эдилар, «Ҳадя» десалар, ер эдилар».
Бу бобда Салмон, Абу Ҳурайра, Анас, Ал-Ҳасан ибн Али, Муарраф ибн Восилнинг бобоси - Абу Омира, унинг исми Рушайд ибн Молик, - Маймун ёки Миҳрон, Ибн Аббос, Абдуллоҳ ибн Амр, Абу Рофиъ ва Абдурраҳмон ибн Алқама (розияллоҳу анҳум)дан ҳадис ривоят қилинган. Бу ҳадис айни вақтда Абдурраҳмон ибн Алқамадан, Абдурраҳмон ибн Аби Оқилдан, Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинган.
Баҳз ибн Ҳакимнинг бобосининг исми - Муовия ибн Ҳайда Ал-Кушайрий.
Баҳз ибн Ҳакимнинг ҳадиси ҳасан-ғариб.
Дўстларигиз билан улашинг!