Садақа олмоғи жоиз бўлмаган кишилар
Хубший ибн Жунода Ас-Салулий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитдим; Видо ҳажида, Арофатда эканликларида ҳузурларига бир аъробий (бадавий) келди-да, ридоларининг бир учидан ушлаб, уни («Менга беринг» деб) жаноби Пайғамбардан сўради. Расули Акрам (ридоларини) унга бериб юбордилар, у (олиб) кетди. Ана шу воқеа устида тиланчилик ҳаром қилинди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Тиланмоқ бой ва бақувват ўртаҳол киши учун жоиз эмас. Илло ўта қашшоқ ва беҳад оғир қарз остида қолган кишига жоиздир. Кимки мол-давлатини кўпайтирмоқ учун инсонлардан тиланса, бу тиланчилик қиёмат кунида унинг қиёфасида бир тирналган (шилинган)лик аломати бўлур ва у жаҳаннамдан олиб ейдиган қизиган бир тош бўлур. Бас, хоҳлаган киши камайтирсин, хоҳлаган киши кўпайтирсин!».
Маҳмуд ибн Ғайлон, Яҳё ибн Одам орқали Абдурраҳмон ибн Сулаймондан бизга баён қилди: ўтган ҳадиснинг ўзи...
Ушбу ҳадис бу важҳдан ғариб.