Сунани Термизий
Амр ибн Шуъайбнинг бобосидан ривоят қилинди: «Икки хотин Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келди, қўлларида олтин билагузук бор эди. Шунда (Расули Акрам) уларга: «Бунинг закотини берасизларми?» дедилар. Хотинлардан биттаси: «Йўқ» деди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдиларки, «Аллоҳ таоло иккалангизга оловдан иккита билакузук тақдирмоғини хуш кўрасизларми?» «Йўқ!» дейишди. (Расулуллоҳ): «Унда закотини берингизлар!...» - дедилар.
Ҳадис ҳақида батафсилроқМаҳмуд ибн Ғайлон, Абу Довуд орқали Шуъбадан нақл этиб, Ал-Аъмашнинг бундай деганини бизга баён қилди: Абу Воилдан эшитдим, Абдуллоҳнинг хотини бўлмиш Зайнабнинг жияни (биродарзодаси) - Амр ибн Ал-Ҳорисдан, Абдуллоҳнинг хотини Зайнабдан, Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламдан баён (ривоят) қилади: ўтган ҳадиснинг ўзи.
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбдуллоҳ (ибн Масъуд)нинг хотини Зайнаб (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бизларга (аёллар жамоасига) хитоб қилиб, айтдилар: «Эй аёллар жамоаси! Садақа қилингизлар. Лоақал зеб-зийнатларингиздан бўлса ҳам, (садақа қилиб қолингизлар!) Чунки қиёмат кунида жаҳаннам аҳлининг аксарияти сизлардурсиз!...».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбу Курайб, Жарир орқали Қобусдан бизга баён қилди: шу иснод билан айни ўтган ҳадис...
Ҳадис ҳақида батафсилроқИбн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан ҳадис ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Битта ер устида икки қибла дуруст бўлмагай ва мусулмон бўлган кишилар учун жизйа йўқдир.
Ҳадис ҳақида батафсилроқИбн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди; айтди: «Кимки бир молдан истифода этса (фойда кўрса), мол эгаси зиммасида, молидан токи бир йил ўтмагунича, закот йўқ».
Ҳадис ҳақида батафсилроқИбн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Кимки бир молдан истифода этса (фойда кўрса), то бир йил ўтмагунича ўша мол учун закот йўқ».
Ҳадис ҳақида батафсилроқИбн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Ҳар ўн зиққ (меш, саноч) асал учун бир зиққ (закот) бор».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Мусулмон киши зиммасида (тижорат туфайли бўлмаган) оти ва қули учун закот йўқ».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбу Саъид Ал-Худрий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Бештадан оз туялар (подаси)да закот йўқ»; беш увқиядан оз (кумуш)да закот йўқ; беш васақдан оз (мева сабзавот ва ғалла)да закот йўқ».
Ҳадис ҳақида батафсилроқ