Асалнинг закоти
Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Ҳар ўн зиққ (меш, саноч) асал учун бир зиққ (закот) бор».
Бу бобда Абу Ҳурайра, Абу Сайёр, Ал-Мутаий ва Абдуллоҳ ибн Амр (розияллоҳу анҳум)дан ҳадис ривоят қилинган.
Ибн Умар ҳадисининг иснодида гумон бор. Бу бобда Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламдан саҳиҳ тарзида ортиқ бирор нарса ривоят қилинмаган. Илм аҳллари кўпчилигининг амали шу ҳадис асосидадир. Аҳмад ва Исҳоқнинг қавли шу. Баъзи илм аҳллари асал учун ҳеч нарса (закот) йўқ деб қарор қилишган.
(Илова: «Саҳиҳи Бухорий»нинг закот ҳақидаги бобларидан бирида: «Умар ибн Абдул Азиз асалга солиқ солмоқни лозим кўрмаганлар», дейилади. (1-жилд, 409-бет).
Дўстларигиз билан улашинг!