Зеб-зийнат закоти
Амр ибн Шуъайбнинг бобосидан ривоят қилинди: «Икки хотин Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келди, қўлларида олтин билагузук бор эди. Шунда (Расули Акрам) уларга: «Бунинг закотини берасизларми?» дедилар. Хотинлардан биттаси: «Йўқ» деди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдиларки, «Аллоҳ таоло иккалангизга оловдан иккита билакузук тақдирмоғини хуш кўрасизларми?» «Йўқ!» дейишди. (Расулуллоҳ): «Унда закотини берингизлар!...» - дедилар.
Бу ҳадисни Ал-Мусанна ибн Ал-Саббоҳ, Амр ибн Шуъайбдан шу тарзда ривоят қилди. Ал-Мусанна ибн Ал-Саббоҳ ва Ибн Лаъия ҳадис (боби)да заиф эканликлари қайд этилган. Бу мавзуда Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламдан саҳиҳ тарзида бирор нарса (ҳадис) ривоят қилинмаган.
Дўстларигиз билан улашинг!