Мева, полиз ва ғалла экинларининг закоти
Абу Саъид Ал-Худрий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Бештадан оз туялар (подаси)да закот йўқ»; беш увқиядан оз (кумуш)да закот йўқ; беш васақдан оз (мева сабзавот ва ғалла)да закот йўқ».
Увқия - 1283-граммлик қадимий бир оғирлик ўлчови. Аммо ҳадисда билиттифоқ қирқ дирҳамнинг муқобили тарзида қўлланган.
Бир васақ - олтмиш соъ. Чунончи, Термизий бу сўз тафсирини ҳадиснинг изоҳида берганлар.
Бу бобда Абу Ҳурайра, Ибн Умар, Жобир ва Абдуллоҳ ибн Амр (розияллоҳу анҳум)дан ҳадис ривоят қилинди.
Муҳаммад ибн Башшар бизга Абдурраҳмон ибн Маҳдий орқали баён этдики, Суфён, Шуъба ва Молик ибн Анас, Амр ибн Яҳёдан, унинг отасидан, Абу Саъид Ал-Худрийдан, Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилдилар: Абдулазизнинг Амр ибн Яҳёдан ривоят қилган ҳадисининг худди ўзи...
Абу Саъиднинг ҳадиси ҳасан-саҳиҳ.
Бу ҳадис, Абу Саъиддан биттадан кўп важҳдан ривоят қилинган. Илм аҳлларининг амали шу ҳадис асосидадир. Яъни беш васақдан оз (нарсалар)да закот йўқ. Бир васақ - олтмиш соъ. Беш васақ - уч юз соъ бўлади. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг соъи - бешта ва учта бир ратлдир. Куфа аҳлининг соъи эса - саккиз ратл. Беш увқиядан озида закот йўқ. Бир увқия - қирқ дирҳам. Беш увқия - икки юз дирҳам бўлади. Туянинг бештадан озида закот йўқ, яъни саноғи бештага етмаган туяда закот йўқ. Туянинг саноғи йи-гирма бештага етганда уларда икки ёшга кирган бир урғочи бўта бор. Йигирма бештадан оз туяЛарда, ҳар беш туяда (закот сифатида) битта қўй бор.