(тижорат туфайли бўлмаган) от ва қул учун закот йўқ
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Мусулмон киши зиммасида (тижорат туфайли бўлмаган) оти ва қули учун закот йўқ».
Бу бобда Абдуллоҳ ибн Амр ва Али (розияллоҳу анҳумо)дан ҳадис ривоят қилинган.
Абу Ҳурайранинг ҳадиси ҳасан-саҳиҳ. Илм аҳлларининг амали шу ҳадис асосидадир. Чунончи, (миниб юриладиган ва яйловга қўйиб юборилган) отлар учун ва хизматдаги қул учун закот йўқ. Фақатгина тижорат учун бўлса, бир ёшдан ошганида уларнинг саминлари (қийматлари) учун закот бор.
Дўстларигиз билан улашинг!