Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан ҳадис ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Битта ер устида икки қибла дуруст бўлмагай ва мусулмон бўлган кишилар учун жизйа йўқдир.

Жизйа - мусулмон мамлакатида яшовчи бошқа диндаги кишилардан жон бошига олинадиган солиқ. Қонлари ва жонлари ҳимоя этилмоғи эвазига Ислом давлатига тўлов тўлайдилар. Ал-Ироқий Термизий китоби шарҳида ушбу ҳадисни бундай изоҳлайди: «Йил давомида мусулмон бўлса, ундан шу йилнинг жизйаси олинмайди... Мусаннифлар жизйани жиҳод бобидан кейин зикр қилишади, Термизий, Имом Молик сингари, буни закот бобида зикр қилганлар». Жизйани илк бор закот бобида зикр қилган киши Имом Моликдир. Кейинги муаллифлардан баъзиси у кишига эргашган, баъзиси эски усулни қўллаган. Закот бобида зикр этилмоғининг сабаби шуки, закот - мусулмонлар адо этадиган молиявий тўловдир, жизйа эса - кофирлар адо этадиган молиявий тўлов.

Дўстларигиз билан улашинг!

Ҳадислар рўйхатига қайтиш