Ислом динига кирган кишилардан жизйа соқит қилинади
Абу Курайб, Жарир орқали Қобусдан бизга баён қилди: шу иснод билан айни ўтган ҳадис...
Бу бобда Саъид ибн Зайд ва Ҳарб ибн Убайдуллоҳ Ас-Сақафийнинг бобоси (розияллоҳу анҳумо)дан ҳадис ривоят қилинган.
Ибн Аббоснинг ҳадиси, Қобус ибн Аби Забйандан, унинг отасидан, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан мурсал тарзида ривоят қилинган.
Бутун илм аҳлларининг амали шу ҳадис асосидадир: насоро (христиан) киши мусулмон бўлганида ундан жизйа бекор қилинади. Чунончи, бу ҳукм ҳадисда тафсир этилиб, бундай дейилган: «Ушр - яҳудий ва насоролар (христианлар) учундир; мусулмонлар учун ушр йўқ».
Ибн-ул-Арабий «Оридот ул-аҳвозий» номли Термизий китоби шарҳида бундай дейди: Термизий, Абу Умаййа ушр борасида отасидан ривоят қилган ҳадиснинг маъноси жизйага оид деб ҳисобладилар. Ҳолбуки, ундоқ эмас...» Ал-Қорий ҳазратлари «Ал-Мирқот» китобида бу ҳадис шарҳида бундай дейди: «Ҳадисда ворид бўлган «ушр»дан мурод - тижорат молидан олинадиган ушрдир, йўқса ер-дала ҳосилларидан олинадиган закот ушри эмас».