Зеб-зийнат закоти
Маҳмуд ибн Ғайлон, Абу Довуд орқали Шуъбадан нақл этиб, Ал-Аъмашнинг бундай деганини бизга баён қилди: Абу Воилдан эшитдим, Абдуллоҳнинг хотини бўлмиш Зайнабнинг жияни (биродарзодаси) - Амр ибн Ал-Ҳорисдан, Абдуллоҳнинг хотини Зайнабдан, Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламдан баён (ривоят) қилади: ўтган ҳадиснинг ўзи.
Бу ривоят Абу Муовиянинг ривоятидан кўра саҳиҳроқ.
Абу Муовия ўз ривоятида ваҳмга берилиб, «Амр ибн Ал-Ҳорисдан, Зайнабнинг жиянидан» деди. Саҳиҳ бўлгани - Зайнабнинг жияни - Амр ибн Ал-Ҳорисдан» (дейилгани)дир. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам зеб-зийнат ашёсида закот кўрганлари Амр ибн Шуъайбдан, унинг отасидан, бобосидан, Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинган. Бу ҳадиснинг иснодида гумон бор.
Термизий, Амр ибн Шуъайбнинг ҳадисини бу бобда таржиҳ этадилар (устун қўядилар) ва бу ҳадиснинг исноди ҳақидаги гумонни шарҳлайдилар. Кейинги ҳадис шудир.
Илм аҳллари бу масалада ихтилоф қилдилар. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан ва тобиъийндан баъзи илм аҳллари олтин ва кумуш бўлган зийнат ашёсида закот бор деган фикрдалар. Суфён Ас-Саврий ва Абдуллоҳ ибн Ал-Муборакнинг қавли шудир. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан, ораларида Ибн Умар, Оиша (онамиз), Жобир ибн Абдуллоҳ ва Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳум) бор бўлган баъзи илм аҳллари «Зеб-зийнат ашёсида закот йўқ» дейдилар. Тобиъийннинг айрим фақиҳларидан шундай деб ривоят қилинган. Молик ибн Анас, Шофиъий, Аҳмад ва Исҳоқнинг қавли шудир.