Зеб-зийнат закоти
Абдуллоҳ (ибн Масъуд)нинг хотини Зайнаб (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бизларга (аёллар жамоасига) хитоб қилиб, айтдилар: «Эй аёллар жамоаси! Садақа қилингизлар. Лоақал зеб-зийнатларингиздан бўлса ҳам, (садақа қилиб қолингизлар!) Чунки қиёмат кунида жаҳаннам аҳлининг аксарияти сизлардурсиз!...».
Муборакфурий, «Туҳфат ул-аҳвозий» номли Термизий китоби шарҳида бундай дейди: «Бу ҳадисни зеб-зийнатлар учун закот борлигига далил қилиб кўрсатмоқ ўйлантирадиган гапдир; чунки бу маънода сариҳ - очиқ-равшан далил эмас. Чунончи, инсон бошқа моллари учун вожиб бўлган закотни зеб-зийнат ашёлари билан тўламоғи жоиз. Чунончи, «Лоақал зеб-зийнатларингиздан бўлса ҳам...» деган таъбир бунга далолат қилади.