Сунани Термизий
Сувайрнинг отаси (Абу Фоҳита Саъид ибн Улайқа)дан ривоят қилинди; у Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан эди; айтди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам бизларга жумъага Қубодан қатнамоғимизни амр қилдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқМуҳаммад ибн Амр томонидан саҳоба деб уқдирилган Абул-Жаъд Ад-Зоббий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Кимки бепарволик қилиб жумъа (намози)ни уч марта тарк этса, Аллоҳ унинг қалбини муҳрлаб қуйгайдир».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Кимки жумъа куни худди жунубликда ғусл қилгандек ғусл қилса-да, биринчи соатда (биринчи бўлиб) масжидга борса, худди бир туя қурбонлик қилгандек бўлур. Кимки иккинчи соатда (иккинчи бўлиб) борса, худди бир сигир қурбонлик қилгандек бўлур. Кимки учинчи соатда (учинчи бўлиб) борса, худди бир каттакон қўчқор қурбонлик қилгандек бўлур. Кимки тўртинчи соатда (тўртинчи бўлиб) борса, худди бир товуқ сўйиб садақа қилгандек бўлур. Кимки бешинчи соатда (бешинчи бўлиб) борса, худди бир тухум садақа қилгандек бўлур. Имом минбарга чиққач, малоикалар хутбани тингламоқ учун ҳозир бўлгайдирлар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Кимки чиройли таҳорат олса, кейин Жумъа намозига келса, хутба ўқилганда эшитиб сукут қилиб ўтирса, у жумъа билан бу жумъа орасидаги гуноҳлари мағфират қилингай; бундан зиёда яна уч куни ҳам кечирилур. Ва кимки (хутба маҳалида) тош бўлакчаларини текисласа, ноўрин иш билан шуғулланган бўлур».
Ҳадис ҳақида батафсилроқСамура ибн Жундуб (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Кимки жумъа куни таҳорат олса, бу етарли ва жуда яхшидир. Кимки ғусл қилса, бас, ғусл афзалрокдир».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАвс ибн Авс (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам менга бундай дедилар: «Кимки жумъа куни ғусл қилса ва (аҳлини ҳам) ғусл қилдирса, (масжидга) эрта келса, (хутбанинг аввалига улгурса) (имомга) яқин ўлтирса, сукут қилиб, хутбани эшитса, босган ҳар бир қадами учун унга рўзаси (нафл рўзалари) ва намози (нафл ибодатлари) билан биргаликда бир йиллик ажр бордир».
Ҳадис ҳақида батафсилроқИбн Умардан (розиаллоҳу анҳумо) ривоят қилинди; у киши Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитган, (У зот) айтдиларки, «Кимки Жумъага келса, ғусл қилиб келсин!».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Қуёши порлаган энг яхши кун жумъа кунидир. Одам (алайҳиссалом) ул кунда яратилди, ул кунда Жаннатга киритилди ва ул кунда Жаннатдан туширилди. Ул кунда бир соат борки, мусулмон банда намоз ўқиб ўшал соатга мувофиқ келтирса, унда Аллоҳдан нимаики тиласа, Аллоҳ тилагини ато қилгайдир...».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАмр ибн Авф Ал-Музаний (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Жумъа кунида бир соат борки, банда ўшал соатда Аллоҳдан нимаики тиласа, Аллоҳ тилагини ато этгайдир». «Ё Расулуллоҳ! Ул қайси соатдир?» - дейишди. Айтдилар: «Намозга иқомат айтилганидан то намоздан тарқалгунча (бўлган муддат)дир».*
Ҳадис ҳақида батафсилроқАнас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Жумъа куни кутиладиган (дуо мустажоб бўладиган) соатни асрдан кейин то қуёш ғойиб бўлгунича ахтарингизлар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқ