Амр ибн Авф Ал-Музаний (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам икки ҳайит намозларида биринчи ракъатда қироатдан олдин етти такбир ва иккинчи ракъатда қироатдан олдин беш такбир айтар эдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Убайдулллоҳ ибн Абдуллоҳ ибн Утбадан ривоят қилинди: (Ҳазрати) Умар ибн Ал-Хаттоб Абу Воқид Ал-Лайсийдан: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазон ва Қурбон ҳайитларида нимани (қайси сураларни) қироат қилар эдилар?» деб сўрадилар. Айтдики, «Қоф» ва «Ал-Қамар» (суралари)ни ўқир эдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Ан-Нуъмон ибн Башир (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам икки ҳайит (Рамазон ва Қурбон ҳайити) намозларида ҳамда жумъа намозида («Ал-аъло») билан «Ғошияҳ» сураларини ўқир эдилар. Баъзан иккаласи (ҳайит ва жумъа намози) бир кунга тўғри келиб қолар ва шунда ҳам (Жаноби Расулуллоҳ) шу икки сурани ўқир эдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Жобир ибн Самура (розияллоҳу анҳу)дан ри-воят қилинди; айтди: «Ҳайит намозларини Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга бир марта, икки марта эмас, (балки бир неча марта) азонсиз ва иқоматсиз ҳолда ўқиганман».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам, (ҳазрати) Абу Бакр ва (ҳазрати) Умар (розияллоҳу анҳумо) икки ҳайитда ҳам намозни хутбадан олдин ўқир эдилар, кейин хутба ўқир эдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

(Ҳазрати)Али (карромаллоҳу важҳаҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Ҳайит (намози)га пиёда юриб чиқмоғинг ва чиқмасдан олдин ҳеч нарса емаслигинг - суннатдандир».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Ал-Барро ибн Озиб (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Жумъа куни ғусл қилмоқ мусулмонлар зиммасидаги ҳақдир. Уларнинг ҳар бирлари аҳли оиласининг хушбўйликларидан сурсин. Агар топа олмаса, унинг учун хушбўйлик сувдир!».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Ибн Аббосдан (розияллоҳу анҳумо) ривоят қилинди: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Абдуллоҳ ибн Равоҳани бир сариййа (кичик отлиқ лашкар)га бошлиқ қилиб жўнатдилар, бу иш жумъа кунига тўғри келиб қолди. Унинг биродарлари эрта тонгдан жўнаб кетишди. Ўзи эса, орқада қолиб, «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга (жумъа) намоз(и)ни ўқийман-да, кейин уларга етиб оламан», деди. (Шундай қилиб), у Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга намозни ўқиди. Расули Акрам уни кўриб: «Биродарларинг билан бирга йўлга чиқмоқдан сени нима тўсди?» дедилар. (Абдуллоҳ ибн Равоҳа): «Сиз билан бирга намозни ўқигим келди. Кейин уларга етиб олмоқчи эдим» - деди. Шунда (Расули Акрам): «Агар ер юзидаги бор нарсаларни инфоқ қилсанг ҳам, уларнинг эрта кетишлари фазлига ета олмайсан!» -дедилар.

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Ибн Умардан (розияллоҳу анҳумо) ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Жумъа куни бирортангизни уйқу босса, ўтирган жойидан бошқа жойга ўтсин!».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Саҳл ибн Саъд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам даврларида жумъа намозини ўқигандан кейингина нонушта ва қайлула қилар эдик».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ