Сунани Термизий
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Кимки намоздан бир ракъатига етса, у албатта намозга етибди».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Сизлардан кимки жумъа (намози)дан кейин намоз ўқийдиган бўлса, тўрт ракъат ўқисин!».
Ҳадис ҳақида батафсилроқИбн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди: У киши (Ибн Умар) жумъа намозини ўқигач, (масжиддан) борди-да, уйида икки ракъат намоз ўқиди. Кейин «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай қилар эдилар», деди.
Ҳадис ҳақида батафсилроқИбн Умар (розиаллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди; «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам жумъа намозидан кейин икки ракъат намоз ўқир эдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқИбн Аббосдан (розияллоҳу анҳумо) ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам жумъа куни бомдод намозида «Сажда» сураси билан «Инсон» сураларини ўқир эдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқРасулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мавлоси (озод этган қуллари) Убайдуллоҳ ибн Аби Рофиъдан ривоят қилинди; айтди: «Марвон, Абу Ҳурайрани Мадина (шаҳри)га ноиб қилиб қолдирди-да, Макка томон йулга чиқди. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) бизларга жумъа намозини ўқиб берди: (биринчи ракъатда) «Ал-Жумъа» сурасини, иккинчи ракъатда эса «Мунофиқун» сурасини қироат қилди». Убайдуллоҳ айтади: «Абу Ҳурайранинг орқасидан етиб олдим-да, «(ҳазрати)Али Куфада қироат қилган икки сурани ўқидингиз?» дедим. Шунда Абу Ҳурайра: «Албатта, мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан шу икки сурани қироат қилганларини эшитганман», деди.
Ҳадис ҳақида батафсилроқАнас (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Муҳаққақ, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламни кўрдим, намозга иқомат айтилганидан кейин бир киши, у зот билан қибланинг орасида туриб олиб, у зотни гапга тутиб қолди. У гаплаша турсин Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тик туриб қолишлари узоқ чўзилганидан баъзи (намозхон)лар ухлаб қолишганини мен аниқ кўрганман».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАнас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам минбардан тушганларида, ҳожат (зарурат) бўлса, сўзлашар эдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАс-Соиб ибн Язид (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Азон Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам, (ҳазрати) Абу Бакр ва (ҳазрати) Умар даврларида имом минбарга чиққанда ва намозга туриладиган вақтда айтилар эди. (Ҳазрати)Усмон даврларига келиб, Завро устида учинчи азон айтиш қўшимча қилинди».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАҳмад ибн Манийъ, Ҳужайм ибн Башир орқали Ҳусайн ибн Абдурраҳмондан нақл этиб, бизга баён қилди: «Умаро ибн Рувайдадан эшитдим: Бишр ибн Марвон хутба айтаётиб дуода қўлларини кўтарган эди, Умаро бундай деди: «Аллоҳ бу озғин қўлларни қуритсин! Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламни кўрганман, шундоқ дуо қилмоқдан нарига ўтмас эдилар». Ҳушайм (шундоқ деб) шаҳодат бармоғи билан ишорат қилди».
Ҳадис ҳақида батафсилроқ