Ҳайит намозига пиёда юриб бормоқ
(Ҳазрати)Али (карромаллоҳу важҳаҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Ҳайит (намози)га пиёда юриб чиқмоғинг ва чиқмасдан олдин ҳеч нарса емаслигинг - суннатдандир».
Бу ҳадис ҳасан. Илм аҳллари кўпчилигининг амали шу ҳадис асосидадир. Киши байрам намозига пиёда чиқмоғини ва (агар) узрли бўлмаса, уловга минмаслигини мустаҳаб кўрадилар.
Дўстларигиз билан улашинг!