Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам, (ҳазрати) Абу Бакр ва (ҳазрати) Умар (розияллоҳу анҳумо) икки ҳайитда ҳам намозни хутбадан олдин ўқир эдилар, кейин хутба ўқир эдилар».

Бу бобда Жобир ва Ибн Аббос (розияллоҳу анҳум)дан ҳадис ривоят қилинган.

Ибн Умарнинг ҳадиси ҳасан-саҳиҳ. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан ва кейингилардан илм аҳлларининг амали Шу ҳадис асосидадир. Яъни ҳайит намозлари хутбадан олдиндир. Намоздан олдин илк бор хутба ўқиган киши Марвон ибн Ал-Ҳакам эканлиги айтилади.

Ибнул-Мунзирий саҳиҳ иснод билан Ҳасан Ал-Басрий ҳазратларидан нақл этиб, бундай дейди: «Илк бор намоздан олдин хутба ўқиган зот (ҳазрати)Усмон (розияллоҳу анҳу)дир. (У зот) одат асосида намоз ўқилиб, кейин хутба ўқилгач, баъзи кишилар намозга улгурмаганларини кўрдилар ва шунда хутбани намоздан олдин ўкишни бошладилар».

Дўстларигиз билан улашинг!

Ҳадислар рўйхатига қайтиш