Дин — (араб. - мулк, ҳукм, ҳисоб, жазо, тадбир, бўйсуниш, итоат қилиш, ибодат, парҳез, йўл тутиш, одат қилиш, еътиқод қилиш ва б.). Араб тилида "Д." сўзи жуда кенг маънода ишлатилади. Қуръонда ҳам "Д." турли маъноларда 100 дан ортиқ маротаба ишлатилган. Ана ўша маъноларнинг ҳаммаси ҳам урфдаги "Д."да ҳам ўз аксини топган. Д.да Аллоҳнинг мулки, ҳукми, қиёматдаги ҳисоб-китоби, осийларни жазолаши, тадбир қилиш бор. Шунингдек, Д.да банданинг бўйсуниши, итоат қилиши, ибодати, парҳезкорлиги, Аллоҳ кўрсатган йўлни тутиши, маълум ишларни одат ва еътиқод қилиши каби маънолар бор. Бундан Д. Аллоҳ билан банда орасида бўлиши керак алоқаларнинг тўплами еканлиги келиб чиқади. Мусулмон уламолар мазкур маъноларни еътиборга олган ҳолда Д.ни "Соғлом ақл егаларини уларнинг ўз ихтиёрларига биноан бу дунёда салоҳиятга, у дунёда нажотга елтувчи илоҳий кўрсатмалар" деб таърифлаганлар. Д. ақида, шариат ва тариқат бобидаги илоҳий кўрсатмаларнинг тўпламидир. Ақида мусулмон киши имон келтириб ишонмоғи лозим бўлган нарсаларни ўз ичига олади. Мисол учун Аллоҳга, илоҳий китобларга, пайғамбарларга, фаришталарга, қиёмат кунига, яхши ёмон қадар Аллоҳдан еканлигига ишониш ва б. Шариат Д.нинг амалий қисмидир. У ибодат, муомалот ва ҳудудга бўлинади. Ибодатга намоз, рўза, закот, ҳаж каби нарсалар киради. Муомалотга инсонлар орасида бўладиган саллаллоҳу алайҳи ва салламдо-сотиқ, касб-ҳунар, деҳқончилик каби ҳаётий алоқалар ва ишлар киради. Ҳудудда еса, юқоридаги масалаларда хатога йўл қўйиб жиноят қилганларга белгиланган жазо чоралари ҳақида сўз кетади. Тариқат еса, руҳий ва ахлоқий тарбияни ўз ичига олгандир. Ана ўшаларнинг ҳаммасининг мажмуаси Д. деб аталади. Имом ал-Бухорий ҳадисларида келтирилган Д.га берилган таъриф кенг тарқалган. Унга кўра Д. - имон, ислом, еҳсон йиғиндисидан иборат. Д. тушунчасини шархлашда бу учликни сақлаб қолган ҳолда ҳанафийлар имоннинг аҳамиятига урғу берадилар, ашъарийлар - диний кўрсатмаларга риоя етиш (ал-ислом) муҳимлигани, ханбалийлар, кейинчалик Ибн Таймия - "ҳақиқий анъана", соф йўлни Қуръон ва суннатга амал қилиш аҳамиятини айтадилар. Аллоҳ ўзи яратган инсоннинг табиатини билганидан ва унинг ўзи яратган бу дунёда қандоқ яшаб ўтиши учун енг яхши йўлни кўрсатиб, унга Д.ларни юбориб турган. Инсон жамияти содда бўлган даврда Аллоҳ Д. ҳукмларини ҳам содда қилган. У инсониятни аста-секин тарбиялаб ўстира бориб илоҳий Д.ни ҳам мукаммаллаштирган. Бир Д.нинг вазифаси битгандан кейин унинг ҳукмини бекор қилиб, ўрнига ҳукмлари мукаммалроқ бўлган кейинги Д.ни юборган. Ҳар бир илоҳий Д.ни ундан кейинги келган илоҳий Д. амалдан қолдирган. Инсоният камолига етганда Аллоҳ ислом динини охирги, мукаммал ва боқий Д. қилиб юборган. Д. илоҳий-самовийга ва сохта-қалбакига бўлинади. Аллоҳ томонидан инсонлар ичидан пайғамбар танлаб олиб, у орқали диний таълимотлар етказилган бўлса, илоҳий Д. бўлади. Ҳоз. кунда яҳудийлик, насронийлик ва ислом илоҳий Д.лар ҳисобланади. Қолган Д.лар сохта-қалбаки Д.лардир. Уларни турли одамлар ўзлари тўқиганлар ва обрў-еътиборини ошириш учун ўз таълимотларига илоҳийлик нисбатини берганлар. Гоҳида таълимот егасининг ўзи ўз таълимотларининг илоҳий еканлигани даъво қилмаган бўлса ҳам, ундан кейинги келган шогирдлари бу даъвони қилган бўладилар. Кенг маънода Д. "маънавий олам", "маънавият" сифатида "моддий олам" - дунёга қарама-қарши қўйилган. Бироқ бу ҳолат уларнинг ўзаро бир-бирларидан ажралганликларини англатмаган. Бу тушунчалар диалектикаси, уларнинг алоқадорлик ва қарама-қаршилик даражаси, уларнинг ҳар бирини фаолияти доираси азалдан диний ва ижтимоий мунозаранинг муҳим белгиси бўлиб келган (қ. Қуръон). Шахсий исмлар (мас., Салоҳад Д., Фахр ад-Д.), шунингдек, илоҳиётга доир адабиётларда Д. сўзи кўпинча "Ал-Ислом"га синоним сифатида қўлланилади.

Манбаа: Ислом энциклопeдияси

Дўстларигиз билан улашинг!

Атамалар рўйхатига қайтиш