Даҳрийлик — (араб. даҳр - вақт, такдир, фалак) - ислом пайдо бўлмасдан илгари араб жамиятида кенг тарқалган ақида. "Ўлим", "такдир", "ажалнинг етиши" маъноларини англатган. Бу ақидага кўра, инсоннинг тақтсири олдиндан белгилаб қўйилган, у еркин ирода ёки ихтиёр егаси емас, пешонасига "ёзилган" нарса албатта содир бўлади ва ундан қутулишнинг иложи йўқ. Жоҳилия арабларида нариги дунё борлигига, бу дунёда заҳмат чекканга у дунёда ажр, гуноҳ ишлар қилганларга азоб берилишига ишонч йўқ еди. Борлиқнинг егаси, олий ҳокими сифатида муайян бир худо емас, қандайдир "даҳр", тақдири фалак, инсон иродаси билан ҳисоблашмайдиган ва ундан юқори турадиган тасодифий ўзгаришлар жараёни тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвур қилинарди. Уларнинг еътиқодича, ўлимдан сўнг ҳамма нарса тугайди, шунинг учун бугунги кун билан яшаб қолиш керак. Бундай ҳиссиёт Қуръонда қуйидаги сўзлар билан ифодаланган: "Улар дейдилар: фақат битта - бу дунёдаги ҳаётимиз бор - яшаймиз ва ўламиз; бизни даҳр (вақт, такдир) ҳалок қилади" ("Жосия" сураси, 24-оят). Кейинчалик, ислом адабиётида "даҳрий" сўзи "мўмин" сўзининг зидди сифатида ишлатила бошланди. 19-а.да Д. атамаси "материалист" (моддиюн) тушунчасининг истилоҳи синоними сифатида қўлланилган. Ўрта асрларда бир қанча олим, мутафаккир ва шоирлар (мас., Мансур ал-Ҳаллож) Д.да айбланиб, шафқатсиз жазоланган. Ҳозир ҳам мусулмон дунёсида Д. қораланади. Д. ва атеизм бир маънони англатмаса-да, шўролар даврида уларни синоним сўз сифатида ишлатиш расм бўлиб қолган еди.

Манбаа: Ислом энциклопeдияси

Дўстларигиз билан улашинг!

Атамалар рўйхатига қайтиш