Даҳд
Даҳд — (форс. - ўн кунлик) - ешонларнинг хонақохдарида бўлиб ўтадиган ўн кунлик тоат-ибодат. Д.нинг енг каттаси Рамазон ойида ўтган. Мурид ва халифалар (еркак ва аёллар) ешон ҳузурига келиб, Д. талаб етган вазифаларни бажаришган, ўз муршидларининг панд- насиҳатларини тинглаб, ундан яна "вирд" (кўрсатмалар) олиб тарқалишган. Тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвуф таълимотида Д.га ўтириш худо олдида тавба қилиш, гунохларни ювиш, худонинг раҳматига еришиш ҳисобланган. Д. 3 даврга: рамазоннинг биринчи ўн кунлиги - "даҳайи раҳмат", иккинчи ўн кунлиги - "даҳайи мағфират", учинчи ўн кунлиги - "даҳайи иткун минаннор"га бўлинган. Д. рамазондан бошқа баъзи ойларда ҳам ўтган, аммо унга хоҳлаган кишилар, кўпроқ аёллар борган. Тақводорлар учун хонақоҳ ичида бўздан пашшахонага ўхшаган бўлмалар қурилган. Д.га ўтирганлар унинг ичига кириб, рўза тутиб, Қуръони карим, салавот ва дуолар ўқиган. Д.нинг ўхшаши еътикоф деб аталади.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!