Дарвишона
Дарвишона — Ўрта Осиё халқпари орасида қадимда тарқалган урф-одат. Ҳар йили баҳор фаслида қишлокларда ва шаҳар маҳаллаларида 2-3 киши уйма-уй юриб, пул ёки озиқ-овқат тўплаган, сўнгра бирор кишининг ҳовлисида ёки масжидда овқат (ҳалим) пишириб бутун маҳалла баҳам кўрган. Бу маросим юртда бирор офат бўлганда (касаллик тарқалганда, қаҳатчилик, очарчилик бошланганда) ундан халос бўлиш ёки деҳқончилик ишларига худодан ривож тилаш мақсадида ўтказилган. Мазкур маросим дарвишлар одатларига ўхшаб, уйма-уй юриб озиқ-овқат йиғиш билан боғлиқ бўлгани учун Д. (дарвишларга ўхшаб) деб аталган. Одатда Д.ни ҳар бир қишлоқ ёки маҳалла алоҳида-алоҳвда ўтказган, унда катта-кичик ҳамма еркак қатнашган, мусофирлар меҳмон қилинган. Баъзан Д.да йиғилган маблағ, ғалла ва б. маҳаллада яшовчи қашшоқ оила ёки бева-бечораларга берилган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!