Дарвиш
Дарвиш — қаландар (форс. - туркча -қашшоқ, камбағал; араб. фақир) - ўзини Аллоҳ йўлида хизмат қилишга бағишлаган ва ўзини ўзи камолотга етиштириш йўлига кирган инсон. "Сўфий" сўзига синоним. Д.лик таълимотининг асосини зикр тушиш орқали худо билан "яқинлашиш" ва, ҳатто, у билан "қўшилиб кетиш" мумкин, деган ғоя ташкил қилади. Ерон, Ўрта Осиё, Туркияда Д. сўзи тор маънода - шахсий мулки бўлмаган камбағал, дайди зоҳидни (16-аср бошигача -"қаландар" атамасининг синоними) англатган. Д.нинг бошланғич маъносини билдирган "камбағал" сўзи сўфийликнинг ихтиёрий камбағаллик, оз нарсага қаноат қилиш ҳақидаги таълимотидан келиб чиққан. Д. лар муайян маслак (сулук)ка бирлашган ва унинг гояларини тарғиб қилган. Д. ликнинг машҳур сулуклари: нақшбандийлик, яссаллаллоҳу алайҳи ва салламийлик, кубровийлик ва б. Таълимоти, амалиёти, одати ва кийимларидан қатъи назар, Д.лар икки гуруҳ - дайди, доимо дарбадарлик қилиб юрувчиларга ва шайх, пирлар раҳбарлигида муқим яшовчиларга бўлинган. Д.ларнинг биринчи гуруҳи ерта баҳорда дунё бўйлаб сафарга отланганлар. Шунинг учун уларни "дарбадар", ешикма-ешик юрувчи деб ҳам атайди. Иккинчи гуруҳи ҳунармандлар, саллаллоҳу алайҳи ва салламдогарлар, турли даражадаги амалдорлар ва б.дан иборат бўлиб, уйда яшаб, ўз ишлари билан шуғулланган. Улар ҳар кунги ибодатни бажарган, ҳафта ёки ойнинг аниқ белгиланган куни умумий зикр тушишга қатнашганлар. Инқилобдан олдин Ўрта Осиёда ҳам Д.лик кенг ёйилган, Д.ларнинг фаолияти билан боғлиқ қаландархоналар ва хонақохлар мавжуд бўлган. Д.лик сулукларининг таъсири Покистон, Ҳиндистон, Индонезия, Ерон ва Африканинг айрим мамлакатларида ҳозир ҳам мавжуд.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!