Дажжол (араб. - алдамчи, фирибгар) — ислом динига кўра, қиёмат олдидан пайдо бўладиган ва диндорларни худо кўрсатган тўғри йўлдан оздирадиган бир кўзли одамсимон махлуқ. У, шунингдек, ал-Масиҳ ал-Каззоб ва ал-Масиҳ ал-Дажжол деб аталади. Қиёматга яқин у ёвузлик тимсоли сифатида езгулик тарафдорлари билан жанг қилиб, охир-оқибатда мағлуб бўлиши ҳақида ривоятлар бор. Исломга кўра, Дажжол Иблис билан алоқадор бўлиб, қиёматга яқин инсонларни тўғри йўлдан оғдириш учун ўзини ҳақиқий Исо (алайҳиссалом) ёхуд ал-Маҳдий деб атайди. Бунгача у Ҳинд океанидага ороллардан бирида қояга занжирбанд қилинган ҳолда яшайди: орол яқинидан ўтаётган кемадагилар у ердан мусиқа товушини ешитадилар. Дажжол бир кўзли, териси қизил, пешонасида коф ҳарфи ёхуд кофир ёзуви бор. Қиёматдан олдин Дажжол Шарқ томондан улкан, баҳайбат ешакда пайдо бўлади, унинг ортидан барча динсизлар ва мунофиқпар ергашади. У Макка ва Мадинадан бошқа бутун дунёда ўз ҳокимиятини ўрнатади. Унинг подшолиги 40 кун (ёхуд йил) давом етади, сўнгра Аллоҳ томонидан юборилган Исо (алайҳиссалом) ва ал-Маҳдий уни мағлуб етиб, ўддиришади.


Манбаа: Ислом энциклопeдияси

Дўстларигиз билан улашинг!

Атамалар рўйхатига қайтиш