Авесто
Авесто — Овасто (парфиёнча: арастак -матн; кўпинча "Зенд-Авесто", яъни "тафсир қилинган матн" деб аталади) -зардуштийликнинг муқаддас китоблари тўплами. А.Марказий Осиё, Ерон, Озарбайжон халқларининг қад. даврдаги ижтимоий-иқтисодий ҳаёт, диний қарашлари, олам тўғрисидаги тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвурлари, урф-одатлари, маънавий маданиятларини, форсий ва туркий тилда сўзлашувчи қабилаларнинг ёзувларини ўрганишда муҳим ва ягона манба. А. ўрта форс (пахлавий) ёзувига яқин бўлган махсус Авеста ёзувида битилган. Мил. ав. 6-а.да, Ахоманийлар сулоласи замонвда оромий алифбосида илк бор китоб қилиб кўчирилган. А.нинг тафсири "Зенд А." номи билан юритилади. Зардуштийлик руҳонийлари қўлида А.нинг асл нусхаси муқаддас битик сифатида сақланган. Кўпчилик тадқиқотчилар фикрига кўра, А. Ўрта Осиёда, хусусан, Хоразмда мил. ав. 1-минг йилликнинг 1-ярмида вужудга келган. А.да келтирилган географик маълумотлар ҳам буни тасдиқлайди. Мас., худо яратган ўлкалар санаб ўтилар екан, бойлиги ва кўркамлиги жиҳатидан қад. Хоразм, Гава (Суғд), Марғиёна (Марв), Бақтрия (Балх) биринчи бўлиб тилга олинади, Орол денгизи (Ворукаша ёхуд Вурукаша) ва Амударё (Даити) тавсифланади. А.даги халқнинг дастлабки ватани Сирдарё, Амударё етаклари ва Зарафшон водийси бўлган. А. узоқ вақт мобайнида шаклланган. Унда келтирилган маълумотларнинг енг қад. қисмлари мил. ав. 2-минг йиллик охири - 1-минг йиллик бошига оид бўлиб, оғзаки тарзда авлоддан-авлодга ўтиб келган. Кейинги асрларда А. таркибига турли диний урф-одатлар баёни, ахлоқий, ҳуқуқий қонун-қоидалар ва ҳ.к. қўшилиб борган. А.ни Зардушт диний асар сифатида бир тизимга солган. Дастлабки ёзма нусхаси еса, 12 минг мол терисига битилган деб ривоят қилинади. У Персеполда сақланган. Ахоманийлар сулоласининнг пойтахти Шероз яқинидаги Тахти Жамшидда сақланган. Александр (Македониялик Искандар) Еронни забт етганда, бу нусха куйдириб юборилган. Аршакийлардан Вологес И даври (51-78)да қайта китоб қилинган, лекин у сақланмаган. Сосонийлар шоҳи Хусрав И (531-579) даврида яхлит китоб ҳолига келтирилган. 9-а.да ёзилган "Денкарт" асари А.нинг 21 наск (қисм)дан иборат еканлиги ҳақида маълумот беради. А. ҳажми катта китоб бўлгани сабабли, диндорлар кундалик фаолиятида фойдаланиш учун унинг ихчамлаштирилган шакли - "Кичик А." (Хурдак А.) яратилган. Араблар Еронни фатҳ етгач (7-а.), зардуштий руҳонийларининг бир қисми Ҳиндистонга кўчиб ўтган. Уларнинг авлодлари (парслар) Бомбай ш.да ўз жамоаларида ҳозиргача А.нинг асл нусхасини сақлаб келади. Франтсуз тадқиқотчиси Анкетил Дюперрон зардуштийлар жамоасида яшаб, А. тилини ва ёзувини ўрганиб, уни таржима қилиб нашр етган (1771). А.нинг бу нусхаси 27 жилддан иборат бўлиб, асарнинг еттидан бир қисмидир. У Ясна, Висперед, Вендидад, Гатлар ва Яштлар номи билан юритиладиган китобларни ўз ичига олади. А.да баён етилган ғояларга кўра, олам икки асоснинг, икки ибтидонинг, яъни ёруғлик билан зулматнинг, яхшилик билан ёмонликнинг тўхтовсиз курашидан иборат. Яхшилик ва езгулик худоси Аҳурамазда ер, ўсимлик ва б. ҳамма табиий бойликларни яратган. Ёмонлик ва ёвузлик тимсоли Анхрамайну Аҳурамаздага қарши тўхтовсиз курашади, аммо уни енгашга ожизлик қилади. Бу кураш абадий давом етади. Яхшиликни ифодаловчи кучлар осмонда, ёмонликни ифодаловчи кучлар ер остида жойлашган, ер сатҳи еса, кураш майдонидир. Ҳаётдаги турфа ўзгаришлар қайси кучнинг ғалаба қилишига боғлиқ. Инсон ҳам тана ва руҳнинг, ахлоқ еса, яхши ва ёмон хулқнинг ўзаро курашидан иборат. Чексиз, абадий фазо ва вақт ҳам икки қарама-қарши қисмдан: яхшилик ва Аҳурамазда ҳукмрон бўлган абадий ёруғлик билан ёмонлик ва Анхрамайну ҳукмрон бўлган абадий зулматдан ташкил топади. А. таълимотига кўра, биринчи инсон Говамард (хўкиз-одам; форсча Каюмарс) бўлиб, ундан барча кишилар тарқалган. Биринчи шоҳ Йима даври олтин давр ҳисобланган, чунки унда ўлим бўлмаган, Аҳурамазда доимий баҳор яратган. Кишилар бекаму кўст, бахтиёр яшаган. 900 й. ўтгач, шоҳ Йима ғурурга берилиб, ман етилган сигир гўштини ейди ва ёвузлик рамзи Анҳрамайну ҳукмидаги кучлар бош кўтаради. Оламни музлик қоплайди. Йима Аҳурамазда амри билан одамлар ва ҳайвонларни совуқдан сақлаб қолиш учун қўрғон (вар) қуриб, унга ҳар бир жонзотдан бир жуфтини жойлаштирган. Инсоният тарихининг илк олтин даври тугагач, Хайр билан Шарр (яхшилик ва ёмонлик) ўртасидаги кураш даври бўлган иккинчи давр бошланган. Учинчи даврда Аҳурамазда ғалаба қилиб, езгулик салтанати барқарор бўлади, ўлганлар тирилади. А.нинг ахлоқий-фалсафий моҳияти "езгу фикр", "езгу сўз" ва "езгу амал" каби муқаддас учлик (ахлоқий триада)да ўз ифодасини топади. Зардуштийларнинг намоз ибодат олдидан айтиладиган нияти, сўзлари шу уч ибора билан бошланади. А. мил. ав. 6-а.да яшаган ва ўзини пайғамбар деб еълон қилган Спитама Зардушт фаолияти туфайли диний асар сифатида тизимга солинган. Зардуштийлик жамоалари ҳозир ҳам Ҳиндистоннинг Бомбай ва Гужарот вилоятларида ҳамда Ероннинг баъзи шаҳарларида мавжуд. Калифорния (АҚШ) штатида зардуштийларнинг илмий маркази мавжуд. Еронлик тадқиқотчи Пур Довуд 1920-1940-й.ларда А.нинг қад. нусхаларини форс тилига таржима қилди. Зардуштийлик дини ибтидоий жамоа тузумидан ижтимоий табақаланишга ўтиш даврида вужудга келган, маълум ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларни диний шаклда ифодалаган ва кўп худолик (политеизм)дан якка худоликка (монотеизмга) ўтишни акс еттирган. А. "Енг мўтабар, қад. қўлёзмамиз... Бу нодир китоб бундан 30 аср муқаддам икки дарё оралиғида, мана шу заминда умргузаронлик қилган аждодларимизнинг биз авлодларига қолдирган маънавий, тарихий меросидир" (И.А.Каримов, "Адолатли жамият сари", Т., 1998, 39-40-бет).
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!