Буроқ
Буроқ — (араб. "ярқироқ", "барқ" сўзидан) -ислом ривоятларида жуда тез чопадиган ва учадиган отсимон махлуқнинг номи. Қуръони Каримда зикр қилинишича (17:1), Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) уни миниб Макка ш.дан "тунги сайр"да дастлаб Куддусга, сўнфа меърожга чиққанлар. Ривоят қилишларича, Б. Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни Каъба олдига келиб кутиб турган, аввалига у саркашлик қилган, ҳазрат Жаброил мажбур етгандан сўнг бўйсунган. Б. бошқа пайғамбарлар, чунончи Иброҳим (ас) ва Довуд(ас) га ҳам хизмат қилган, дейдилар. Б. гоҳ от, гоҳо хачир шаклида ифодаланган, оқ рангли, бўйни чўзиқ, қулоқлари узун, оёкларида қаноти бўлган, деб таърифланган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!