Буддизм
Буддизм — (Будда номидан олинган), Б у д д а в и й л и к - жаҳонда енг кенг тарқалган динлардан бири (христианлик ва ислом дини билан бирга). Мил. ав. 6-5-а.ларда Ҳиндистонда пайдо бўлган. Марказий Осиё, Жан.-шарқий Осиё мамлакатларида ва Узоқ Шарқда тарқалган. Ҳоз. кунда Б. Шри-Ланка, Мянма (Бирма), Таиланд, Лаос, Камбоджа, Ветнам, Тибет, Бутан ва Япония каби давлатларнинг асосий динидир. Б. муайян тарихий даврларда Хитой, Ҳиндистон, Корея ва Индонезияда, деярли бутун Осиё халқлари, яъни жаҳоннинг салкам 2/3 қисми аҳолиси маънавий қадриятларига жуда катта таъсир кўрсатган. Ривоятларга кўра, Б. га Сиддҳартҳа Гаутама (Будда) асос солган. Б. да 2 асосий йўналиш мавжуд: хинаяна ва махаяна. Кейингиси жуда кўп секта ва оқимларга бўлинади. Бошқа динлардан фаркли равишда Б.да ҳеч бир ўзгармас нарса йўқ ҳатто худо ҳам ўзгарувчан, деб уқтирилади. Фақат он ёки лаҳзалар силсиласи мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бири йўқолиб, кейингисига ўрин беради. Б. таълимотига кўра, инсон доимо азоб-уқубатга маҳкум ва бунга унинг ўзи сабаб бўлади. Зеро у, гарчанд бефойда бўлса-да, ўз ҳаёти ва фаровон турмушини сақлаб қолишга ҳаракат қилади. Азоб-уқубатдан қутулиш учун кўнгил хуш кўрган барча нарсалардан ўзини тийиши даркор. Мунтазам равишда ёлғондан, ўғриликдан, бошқага зарар етказишдан, зинодан ўзини тийиш ҳамда медитатсия (онгаи олий ҳақиқатга етишишга қаратиш) "бодхи", яъни "хотиржамлик"ка ва охир-оқибатда нирванага (азоб-уқубатнинг тугашига) олиб келади. Нирванага етишиш учун талаб қилинадиган ахлоқий баркамоллик бир емас, бир неча ҳаётни тақозо етиши мумкин. Б. заминида 3 нарса - Будда, Дхарма ва Сангхага еътиқод ётади. Будда (Сиддҳартҳа Гаутама) олий ҳақиқатга етишишнинг ёрқин тимсоли. Дхарма - Гаутама қолдирган таълимот. Бу таълимотнинг енг қисқа баёни "тўрт олий ҳақиқат"дан иборат: 1) азоб-уқубат мавжуд; 2) азоб-уқубатнинг сабаби (истак) мавжуд; 3) азоб-уқубатнинг тугаши (нирвана) мавжуд; 4) азоб-уқубатнинг тугашига олиб келувчи саккиз босқичли йўл мавжуд. Сангха - Будда асос солган ва ҳозиргача фаолият кўрсатиб келаётган роҳиблар жамоаси. Тор маънода бу - ўтган асрларда "олий ҳақиқат"га етишган кўплаб авлиёлардир. Сангха жамоасига қабул етилган шахс қуйидаги 10 фарзни адо етишга қасамёд қилади: 1) ҳеч ким ёки ҳеч нарсани ҳаётдан жудо қилмаслик; 2) ёлғон сўзламаслик; 3) ўғрилик қилмаслик; 4) жинсий алоқага кирмаслик; 5) маст қилувчи ичимлик ичмаслик; 6) куннинг иккинчи ярмидан то ертанги саҳаргача овқат тановул қилмаслик; 7) уч кийимдан ортиқ ҳеч нарса билан танани безамаслик; 8) оммавий кўнгил-хушликларда иштирок етмаслик ва томошабин сифатида қатнашмаслик; 9) баланд ва юмшоқ ўринда ётмаслик; 10) пул ишлатмаслик. Роҳиблар жамоаси асосан тхеравада Б.га хосдир. Махаянада "ҳақиқат йўли" ҳар ким учун очиқ: роҳибларга ҳам, дунёвий кишилар (яъни оддий қавм)га ҳам; Буддага еътиқод қилинса, бас. Кенфоқ қараганда, Сангха -муқаддаслик ва қудрат хазинаси. Қисқаси, Б. - Буддага ергашиб, Дхарма талабларини бажариш ва Сангха жамоасининг аъзоси бўлиб қолишдир. Б. тарихи 2500 й.дан ортиқ даврни ўз ичига олади. Унга дастлаб брахманизм ва жайнизмнинг таъсири кучли бўлган. Император Ашока (мил. ав. 3-а.) даврида Б. кучли мустақил дин сифатида шаклланди. 9-а. муваффақиятли фаолият кўрсатган Б. Ҳиндистонда инқирозга юз тута бошлади ва пировардида бу ерда унинг ўрнини ҳиндуизм тўлиқ егаллади. Аммо Б. Шри-Ланка, Жан.-шарқий Осиё ва Марказий Осиё орқали Хитой, Корея, Япония ва Тибетга ёйилиб улгурган еди. Шри-Ланка ва Жан.-шарқий Осиёнинг материк қисмида тхеравада Б. (қад. анъаналарга содиқлик), Хитой, Корея, Япония ва Тибетда еса, махаяна (янгича ёндашувлар) тарқалди. 15-а.да Осиё қитъасида пайдо бўлган европаликлар Б. билан танишдилар. Уларнинг баъзилари Б.га киргач, Англия, Германия, АҚШда ўз жамоаларини ташкил етдилар. Хитойлик ва япониялик муҳожирлар бу еътиқодни Гавайя ороллари ва АҚШнинг ғарбий соҳилларига олиб келдилар. Ҳоз. пайтда АҚШга кўплаб япон ва тибет роҳиблари ҳамда олимларининг кириб келиши натижасида мамлакат бўйлаб йирик Б. жамоалари ташкил топди. Б. нинг бир неча халқаро ташкилотлари ҳам мавжуд. Б.да кундалик, даврий, махсус ва байрам маросимлари адо етилади. Монастир, бутхона ва хонадонларда ерталабки ва кечки ибодатлар уюштирилади. Одатда 12—13 ёшли ўспирин 20 ёшгача, яъни балоғатга етгунга қадар монастирда роҳибликни ўтайди, лекин тахм. уларнинг учдан бир қисми умрбод шу мақомда қолади. Оддий қавм ёки дунёвий кишиларнинг енг асосий кундалик вазифаси - роҳибларни овқат билан таъминлашдир. Бу билан улар хайрли хизмат қилган бўладилар. 20-а.да жаҳон бўйлаб дунёвий кишиларни ушбу динга жалб етиш одат тусига кирди. Ҳатто Ҳиндистоннинг ўзида ҳам Б. дунёвий шақида қайта тикланмоқда. Японияда дунёвий кишилар "синсюко" (янги динлар) деб аталган оқимларни (Россияда катта шов-шувга сабаб бўлган "Аум синрикё" шулардан) ташкил етмоқдалар. Америкадаги "янги буддизм" жамоалари, асосан, дунёвий кишилардан таркиб топган. Ўзбекистонда битта Б. жамоаси расмий равишда фаолият кўрсатади.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!