Боқиллоний
Боқиллоний — Абу Бакр Муҳаммад ат-Таййиб ал-Боқиллоний (? - 1013) -каломнинг йирик вакили, Басрада туғилган. Асосан, Бағдодда яшаб, шу ерда вафот етган. Фиқҳ масалаларида моликийлик мазҳабига суянган. Б. 52 асар ёзган бўлиб, бизгача 6 таси етиб келган. Илоҳий сифатлар ва илоҳий моҳият ҳақидаги муътазилийлар оқимига мансуб Абу Ҳошим ал-Жуббоий ишлаб чиққан ғояга қўшилди. Бир неча муътазилийларнинг бу масалага доир ғояларини ривожлантириб, Худонинг сифатлари ҳақида фикр юритди. Ирода еркинлиги муаммосини ҳам Б. юқоридаги фикрга мувофиқ равишда ҳал қилди: Худо фақат "борлиқ" ва "асос"ни яратгани, инсон еса, борлиқни шакллантириб, амалиётни муайян йўсинга солишини уқтирди. У имомат масаласида шиалар ва рофизийлар билан баҳсга киришиб, имом ёки халифа лавозими меросий емас, балки улар сайланиши зарур, деб ҳисоблади. Аммо бу лавозимга сайланадиган киши Алининг авлодларидан бўлиши шарт бўлмаса ҳам, қурайшийлардан бўлиши лозим. Агар имом ўзига топширилган вазифани уддалай олмаса вазифасидан тушириш зарур.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!