Ботинийлар
Ботинийлар — (араб. ботин - ичкари, яширин, сирли) - 1) исломдаги мафкуравий оқимлардан бирининг тарафдорлари. 8-а.да вужудга келган. Бу оқим тарафдорлари Қуръон оятлари ва ҳадисларни зоҳирий ва луғавий талқин етишга қарши чиққан. Уларнинг иддаоларича, оят ва ҳадисларнинг зоҳирий маъноларини емас, балки яширин мазмунларини олиш зарур. Бу ақида билан улар ислом шариатига қарши чиққан бўлдилар. Зеро, шариат ҳукми бўйича оят, ҳадис ва б. Зарча манбаларнинг иборалари, у қайси тилда бўлмасин, зоҳирий, луғавий ва истилоҳий маъноларига асосланган ҳолда талқин етилади. Баъзи фасоҳат, киноя, танбеҳ, истиора, ишора каби сўз ўйинлари, "муташобиҳ" оятлар ва тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвуфий талқинлар бундан мустаснодир. Исломнинг "Аҳли сунна вал жамоа" ақидасига биноан, Б. шариатга хилоф еътиқодда бўлгани учун динсизлар қаторида саналган. 2) Тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвуфда зоҳирдан кўра ботин ислоҳига кўпроқ еътиборни қаратувчи кишилар (яна қ. Зоҳирийлар).
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!