Бойкандий
Бойкандий — Аҳмад ибн Али ас-Сулаймоний ал-Бойкандий (923-1014) -муҳаддис. Пойкенд (Бойкенд) ш.да туғилган. Ироқ, Сурия ва Миср шаҳарлари бўйлаб кўп сёҳатлар қилган ва кўплаб ҳадислар тўплаган. Ватанига қайтиб келгач, ҳар ҳафтада биттадан ҳадис тўплами ёзиб, жума кунлари уни Бухорога олиб борган ва шаҳар жоме масжидида уни жума намозига келган халқ ўртасида ўқиб берган. Б. жами 400 дан ортиқ катта ва кичик асарлар ёзган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!