Бистомий
Бистомий — Боязид Тайфур ибн Исо Бистомий (? - 875) - форс тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвуф оқимининг асосчиларидан бири. Тайфурия сўфийлик тариқатининг пири. Унинг бобоси исломни қабул қилган зардуштийлардан бўлган, бутун умрини, асосан, Бистомда ўтказган. Вафотидан кейин уни "Султон ал-орифин" лақаби билан атай бошладилар. Б. таълимотига кўра, инсон зикр ҳолатида ўзлигини унутади (ғалаба) ва худо ишқидан маст бўлиб (сукр) бутун вужудини ҳис-туйғу қамраб олади, пировардида у худога сингиб кетади. Бундай ҳолатни у фано (мавжудликни йўқотиш) деб атади ва мусулмон тарки дунёчилигининг муҳим аҳамиятли ҳолати бўлган "сен мендирсан, мен еса сендирман" иборасининг таърифини берди. Бунинг маъноси шуки, гўё шахс ўзлигини тарк етиб, илоҳийликка сингиб кетади ва унинг сифатларини қабул қилади. Бундай хулоса анъанавий ислом тарафдорларининг ашаддий қаршилигига учради ва Б.ни "хулул" (худолик даъвосини қилиш)да айбладилар. Б. тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвуфнинг айрим тушунчаларини ишлаб чиққан бўлса ҳам, ўзининг бир бутун илоҳий тизимдаги таълимотини яратмади. У назарияда илоҳий (лоҳут) ва инсоний (носут) руҳни бир-бирига бириктиришга ҳаракат қилди, яъни маънавий ва моддий ибтидони бир-бирига қўшишга интилди. Б. ўзидан асар қолдирмаган. Унинг ибратли гаплари, насиҳатларини мулозимлари ёзиб олишган. Айрим тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвуф кишилари Б. обрўйидан фойдаланиб ўзларининг шариатга унчалик тўғри келмайдиган фикрларини ҳам Б. фикри деб кўрсатишга уринган. БОБ (тахаллуси; асл исми Сайид Али Муҳаммад Шерозий) (1819 - 1850) - бобийлик асосчиси, бобийлар қўзғолони раҳбари. Сайид Али Муҳаммад 1844 й.да ўзини Б. (араб тилидаги "ешик", "дарвоза" сўзидан келиб чиққан бўлиб, "ҳақиқат ва адолат йўлига олиб борувчи ешик" деган маънода талқин қилинган) деб атади. Маҳдийнинг хоҳиш-иродаси, йўл-йўриқлари халққа "мен орқали боради", деб еълон қилди. У халоскор -Маҳдийнинг келиши яқинлашганлиги ғоясини тарғиб қилди. Б. "Баён" китобида ўзини Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўрнига келган пайғамбар, ўз китобини еса, Қуръон ва шариат асосининг ўрнини олиши керак, деб еълон қилган. Б. 1847 й.да қамоққа олинди, у ерда "Баён" (арабча - тушунтириш, ёритиб бериш, таърифлаш) асарини ёзди. "Баён"да бобийлар ҳаракатининг асослари ёритилган. Б. бобийлар қўзғолони вақтида Ерон шоҳи фармони билан қатл етилган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!