Билол
Билол — тўлиқ исми Абу Абдулло Билол ибн Рабоҳ ал-Ҳабаший (? - 641) - ислом тарихвдаги биринчи муаззин. Баланд, ширали, таъсирли овозга ега бўлган. Асли ҳабашистонлик, Маккада исломни биринчилардан бўлиб қабул қилган қуллардан. Хожаси Умайя ибн Ҳалаф исломдан воз кечишни талаб етиб, Б.га тоқат қилиб бўлмас азобларни берган. Абу Бакр Сидди (ра) Б.ни Умайядан сотиб олиб, озодликка чиқарган. Пайғамбар (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан Мадинага ҳижрат қилган. 622 й. Мадинада оммавий азон айтиш жорий етилганда у биринчи бўлиб баланд овози билан мусулмонларни намозга чорлаган ва бир неча йил давомида Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)га муаззинлик қилган. Пайғамбар (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) вафотидан сўнг Шомда яшаган ва ҳазрат Ҳусайн илтимосига кўра Мадинага келганида бир бор бомдрд намози азонини айтган, деган ривоят бор. Қабри Дамашқ ш.да.БИЛҚИС - мусулмончилик ривоятларида ва Қуръонда тилга олинган Сабо юртининг подшоҳи (маликаси). Инжилда Савро подшоси сифатида тилга олинади. Қуръонда Сулаймон пайғамбарнинг улуғворлигини таърифловчи ҳикоялардан бирида келтирилишича, ҳудҳуд қуши подшога Сабо мамлакатига боргани ва у ерда "ҳамма нарса ато етилган" хотин ҳукмронлик қилаётгани, аммо бутун халқи билан шайтонга алданиб, Аллоҳга емас, Қуёшга сиғинаётганини айтади. Сулаймон шу қуш орқали маликага мактуб йўллаб, унга бўйсунишни буюради. Б. ўз яқинлари билан маслаҳатлашиб, Сулаймонга катта ҳадялар юборади. Аммо Сулаймон маликанинг елчилари олдида бу ҳадялардан жирканишини айтиб, Сабо юртига қўшин тортишини еълон қилади. Сўнгра, матнда айтилишича, малика Сулаймон ҳузурига ўзи келади. Сулаймон хизматида бўлган сеҳргар ва жинлар кўз очиб-юмгунча, маликанинг тахтини унинг олдига олиб келишади. Маликани саройга киритишганида, сарой сатҳини "сув тўлқинлари сифатида кўради ва оёкларини тўпиғигача очади". Саройнинг қадам босиладиган қисми шаффоф биллурлардан иборатлигини кўради. Аллоҳ ҳамма ишда ёрлақаган Сулаймоннинг бундай улуғворлиги далилларига шоҳид бўлган малика, ўзининг гумроҳлигини тан олади ва Аллоҳга имон келтиради (Қуръон, "Намл" сураси, 22-45-оятлар).
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!