Библия
Библия — (юн. Виблиа - китоблар) - яҳудийлик ва христианликда муқаддас ҳисобланган диний китоблар ва рисолалар мажмуаси. Б. икки асосий қисм - Қадимги аҳд ва Янги аҳдга бўлинади. "Аҳд" сўзи Худонинг инсонлар билан махсус алоқасини ифодалайди. Қад. аҳд яҳудийликда ҳам, христианликда ҳам муқаддас саналадиган ва енг қад. даврларда яратилган диний адабиётлардан, Янги аҳд еса, фақат христианлар муқаддас деб биладиган, улар дини шаклланишига алоқадор диний асарлардан иборат. Мазкур динларнинг ақидаларига биноан, Б. - Худонинг каломи, барча инсонларга йўллаган, дунё ва одамзоднинг пайдо бўлиши ва "охират" сирини очиб берувчи муқаддас китобидир. Унинг асосий мавзуси - ягона ҳақ Худонинг фазилатлари ва инсоният билан муносабати ҳақидадир. Б. мил. ав. 8-а. ва мил. 2-а.лар оралиғида оромий ҳамда юнон тилларида ёзилган. Б. матнлари тадқиқ етилганда шу нарса тасдиқландики, улар қарийб минг йил давомида хилма-хил жойларда яратилган. Б. енг қад. адабий ёдгорликлардан бири бўлиб, диний панд-насиҳатлар, ақидалар, башоратлар, дуолар, солномалар, масаллар, ишқий ва фалсафий достонлар, ҳикоят, ривоят ва мактублардан иборат. Б.да, бир ёқдан, одамзоднинг гуноҳкор бўлиб, Худо томонидан рад етилиши, абадий ҳалокатга маҳкум қилиниши тўғрисида гап кетса, иккинчи ёкдан, Худо инсонни қутқариш учун қандай режалар тузгани ҳақида ҳикоя қилинади. Айниқса, одамларга нажот йўлини очган Исо Масиҳ (ас) тўғрисида тўлақонли хабар берилади. Жами қад. яҳуд тилида 66, лотин тилида 70 китоб (бўлим)ни ўз ичига олган Б. 13-а.да кардинал Стефан Ленгтон томонидан ҳоз. кўринишга келтирилган, китобларни шеърларга бўлиш ва рақамлаштиришни парижлик матбаачи Робер Стефан (16-а.) амалга оширган. Б. - дунёдаги 1-босма китоб (1452-55) бўлиб, жаҳон бўйича кенг тарқалган, асрлар мобайнида кўпгина халқларнинг ахлоқи, маънавияти, маданияти, адабиёти, мусиқа ва рангтасвир санъатига баракали таъсир кўрсатган. Б.нинг айрим қисмлари 1891, 1913 йларда Лейптсиг ш.да араб имлосида, 1981, 1983, 1986, 1996 йларда Б.ни таржима қилиш ин-ти (Стокголм) томонидан кирилл ёзувида ўзбек тилида чоп етилган. БИДЪАТ (араб. - янгилик киритмоқ, янгитдан яратмоқ) - номаъқул янгилик; дин ақидаларига хилоф янгилик. Қуръон ва Суннатга хилоф равишда пайдо бўлган ҳар бир нарса Б.дир. Дастлаб халифа Усмондан норози одамлар, асосан, шиалар ва хорижийлар уни Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) сўзлари ва амалларига зид янгиликлар киритганликда, Б.да айблаганлар. Кейинроқ ислом дунёсида диний-ғоявий ихтилофлар ва баҳслар авж олган пайтда Б. тушунчаси "нотўғри ёки хато тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвур", "янглиш фикр" деган маъноларни касб етди. Б.га нимани киритишнинг аниқ чегараси бўлмаган. Фақихдар Б.ни бир неча турга бўладилар: 1) Ҳаром Б. - қадарийлар, жабарийлар, муржиъийлар ва хорижийлар мазҳабларининг қилган Б.лари; 2) Мандуб Б. - мадрасалар ташкил етиш, таровиҳ намозини жамоат билан ўкиш: 3) Макруҳ Б. - масжидларни безашга ўхшаш ишлар; 4) Мубоҳ Б. - намоздан кейин қўл олишиб кўришиш, таом ва либосда кенгчиликка йўл қўйиш; 5) Вожиб Б. - керакли илмларни ўрганишга ўхшаш ишлар. Баъзи уламоларнинг фикрича Б. асосан, уч турли бўлади: 1. Кофирликка олиб борадиган Б. Мас., ўликлардан, ғойиб кимсалардан ёрдам сўраш. 2. Ҳаром бўлган Б. Мас., дуода ўликларни восита қилиш. 3. Макруҳ бўлган Б. Мас., жума намозидан кейин еҳтиёт юзасидан пешин намозини ўқиш. Муайян амал бир фиқҳий мазҳаб вакиллари томонидан "ножойиз янгилик", яъни ислом аҳкомларига хилоф иш деб баҳоланса, бошқа мазҳаб тарафдорлари уни Қуръон ва суннатга мувофиқ келадиган "ҳақ йўл" деб билганлар. Бу хилдаги баҳслар ҳамон учраб туради. Айтайлик, Имом Аъзам мазҳабига кўра, ота-боболар мозорларини зиёрат қилиш, оламдан ўтган аждодлар руҳи покларига дуои фотиҳа саллаллоҳу алайҳи ва салламоб иш саналади ва шунга риоя қилиб келинади. Аммо ҳанбалийлик мазҳабининг ваҳҳобийлик оқими вакиллари буларни Б. деб ҳисоблайдилар. Шундан фойдаланиб одамларни йўлдан урмоқчи, жамиятда беқарорлик вужудга келтирмоқчи бўладилар. Б. бемаъни гап, сафсата маъноларини ҳам англатган. Адабиётда Б. - хурофот, уйдирма маъноларида кенг ишлатилади.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!