Бектошийлар
Бектошийлар — бектошия- Туркияда тарқалган тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвуф тариқати. Кичик Осиёда 13-а. охири - 14-а. бошида маҳаллий турк кўчманчи ва ўтроқ аҳолиси орасида пайдо бўлган. Тариқатнинг номи Ҳожи Бектош Румийдан бошланади. Б. тариқатининг ҳақиқий асосчиси ваъзхон ва қаландар Ҳожи Бектош Вали Нишопури Хуросоний (1208 - 1270) ҳисобланади. Унинг силсиласи еса, туркистонлик шайх Аҳмад Яссаллаллоҳу алайҳи ва салламийга, ундан еса, шиа имоми Мусо ал-Козимга тақалади. Б. аъзолари шиалардек ҳазрати Али ва 12 имомга, айниқса, 6-имом Жаъфар ас-Содиққа еътиқод қиладилар. Ҳожи Бектош Кичик Осиёда тез шуҳрат қозонган. Бу тариқат кўпроқ қишлоқ аҳолиси орасида қўллаб-қувватланган. Вақти келиб Б. кенг тармоқ ёйган ташкилотга айланган, ўзининг белгиси ва махсус кийимига ега бўлган. Б. тариқатининг қатъий уюшган жамоага айланишида "Улуғ пир" Балим Султоннинг (1516 й. в.е.) таъсири катта. Илмий адабиётда уни "Иккинчи пир" ("Пири соний") деб аташади. Балим Султон ўзини Ҳожи Бектош Румийнинг авлоди, деб еълон қилган ва тариқат тузилишига алоқадор бир қатор ислоҳотларни амалга оширган. Б. айни Балим Султон замонида кенг тарқалиб, яничарлар (Туркиядаги имтиёзли пиёда аскарлар) орасида ёйилган, улар орқали давлат ишларига ўз таъсирини кучайтирган. 1826 й.да Султон Маҳмуд 11 яничарлар корпусини тугатгач, Б. фаолияти тақиқланди. Унинг йирик раҳнамолари қатл етилди. Б. тарафдорлари еса, Болқонга ва Албанияга тарқалиб кетди. Лекин ҳозир ҳам Б. тарафдорларини Туркия ва Ироқда учратиш мумкин. Б. турк халқи диний дунёқарашининг шаклланишига жиддий таъсир кўрсатиб, унинг маданияти, мусиқаси ва айниқса адабиётининг ривожланишига ҳам катта ҳисса қўшган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!