Баҳоулло
Баҳоулло — (араб. - Аллоҳ нури, жилоси; асл исми Мирзо Ҳусайн Али Нури) (1817 - 1892) - баҳоийлик асосчиси. Бобийлик ҳаракатининг кўзга кўринган намояндаларидан. Мозандаронда туғилган. Бобийларнинг Ерон шоҳига уюштирган суиқасди муваффақиятсизликка учрагандан кейин Б. Ироққа қочган (1852), бу ерда ўзини Боб ишини давом еттирувчи ва худодан ваҳий олган маҳдий деб еълон қилган. 1858 йилда Бағдодда чиққан "Китоби иймон" ("Ишонч китоби") асарида Боб таълимотига бўлган муносабатини акс еттирган. 1873 йилда Фаластинда "Китоб ал-акдас" ("Енг муқаддас китоб") асарини ёзади, унда баҳоийлик таълимотининг асосий ғояларини баён етади. Кейинчалик Б. ўз таълимотини давом еттиришни катта ўғли Аббос афандига (тахаллуси Абдулбаҳо, 1920 й.в.е.) васият қилади. Унинг авлодлари ҳамон ўз ғояларини тарғиб етмоқда. БЕДИЛ (тахаллуси; асл исми Мирзо Абдулқодир) (1644-1721) — шоир, мутафаккир. Ота-бобоси кеш(шаҳрисабз)лик, туркий барлос уруғидан. Ёшлигидан турли фанларга қизиққан. Шайх Камол, шоҳ Фозил ва Мирза Абдулқосим каби олимлардан таълим олган. Ҳиндистон бўйлаб кўп саёҳат қилган, 1685 й.дан умрининг охиригача Дехдида яшаган. Унинг фалсафий-ахлоқий қарашлари тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвуф ақидалари таъсирида шаклланган. Б. дунёқараши тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвуфнинг ваҳдати вужуд таълимотига асосланади, яъни оламни Аллоҳнинг кўзгуси, инсон қалбини шу кўзгунинг маркази, деб билади. Инсон қалби қанчалик сайқал топса, у шунчалик Аллоҳ нурини акс еттиради. Б. 120 минг мисрадан ортиқ шеърий, кўпгана насрий асар ёзган. Йирик асари "Чор унсур" ("Тўрт унсур", 1703) насрда ёзилган бўлиб, унинг дастлабки бобларвда Б. ўз ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади. Сўнгги икки бобда еса, тўрт унсур -ҳаво, сув, ер, олов тўғрисида; ўсимликлар, ҳайвонлар ва одамнинг пайдо бўлиши, мутлақ руҳ, руҳ ва нарсалар, дин ҳамда руҳонийларнинг ўрни ҳақида фикр юритади. Китобда парилар, жинлар, уйку, туш кўриш ва б. ҳақида ҳикоя ва афсоналар ҳам мавжуд. Б. "Ирфон" ("Билим", 1711-12; "Комде ва Мудан", "Нукот" асарлари ҳам шунинг таркибида) достонида фалсафа, тарих, тиббиёт, адабиёт ва илоҳиётнинг хилма-хил масалаларига тўхталган. Борлиқ, йўқлик, фано, бақо сингари фалсафий масалалар ҳақида фикр билдирган. У хинд фалсафасвдага таносух назарияси ҳамда ислом фалсафасвдаги таваккул таълимотини танқид қилади. Б.нинг ижтимоий қарашларида маърифатпарварлик, мурувват ва одамийлик мавзулари асосий ўринни егаллайди. Б. асарлари 19-а.да Ўрта Осиёда кенг тарқалди. Улар фалсафий фикрга бойлигидан Б. Туркистонда "Абулмаъоний" ("Маънолар отаси") деган ном олган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!