Баҳиро
Баҳиро — Буҳайро- Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) сийратлари ҳақидаги ҳикояларда учрайдиган шахс исми; Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг болалик пайтларида у зотдаги пайғамбарлик аломатларини пайқаган Бусролик (Сурия, Басра ш.) христиан роҳиб. Ҳикоя етилишича, Макка карвонлари Дамашққа бораётганда ва ундан қайтаётганда кўпинча Б. уйи олдида дам олиш учун тўхтаган. Бир куни Абу Толиб ўзи билан сафарга жияни Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни ҳам олган. Б. булутлар, қуёш ва дарахт шохлари ҳаракатига асосланиб, келганлар орасида бўлғуси пайғамбар борлигани аниклаган ва унинг белгиларини Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)да кўрган. У Абу Толибга болани еҳтиёт қилишни ва уни Дамашққа олиб бормасликни маслаҳат бериб, Дамашқда уни яҳудийлар ўлдириши мумкинлигини айтади. Шу сабабдан Абу Толиб саллаллоҳу алайҳи ва салламдо ишларини шу ернинг ўзида бажариб, Дамашққа боришдан воз кечади. Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни таниш учун Б. христианларнинг бузилмаган муқаддас китобларидаги у зот ҳақида битилган еридан фойдаланган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!