Чиштия
Чиштия — сўфийлик тариқатларидан бири. 12-а.да Шарқий Хуросонда шаклланиб, 12-13-а.да Ҳиндистонда узил-кесил расмий тус олган. Ўрта асрда Ч. сухравардийлик билан бирга Ҳиндистовда енг оммавий ва кенг тарқалган тариқатлардан ҳисобланган. Ч. асосчиси Хўжа Абу Ишоқ аш-Шомий (1097 й.в.е.) бўлиб, Ироқдан Чишт қишлоғига (Ҳирот яқинида) кўчиб келган (тариқатнинг номи шундан) ва у ерда хонақоҳ қурган. Унинг 9-(ёки 8-) вориси шайх Муъиниддин Ҳасан Сижзи Чиштий (1142-1236) Ч.ни Ҳиндистонга тарқатди. Ч. шайхлари ўз силсилаларини Иброҳим Адҳам ва Ҳасан ал-Басрий орқали Али ибн Абу Толибга боғлайди. Ч. тариқати Низомиддин Авлиё (1325 й. Деҳлида в.е.) даврида ўзининг юксак чўққисига етиб, сўфийлик Шим. Ҳиндистонда оммавий тус олган ҳамда жануб ва шарқ томон кенг ёйилган. У Ч. тармоги -Низомияга асос солган. Ч. таълимотининг асосини ваҳдати вужуд ғояси ташкил етган. Ч. вакиллари ҳоким-амалдорлар билан ҳар қандай алоқа боғлашни инкор қилган. Аллоҳга таваккул қилиб, ўз меҳнати билан тирикчилик ўтказишни тарғиб етган. Сўфий оч кишининг қорнини тўйгазиш, мазлумлар илтимосини албатта бажариш, камбағал-қашшокларга баҳоли қудрат кўмак бериш йўли билан Аллоҳ марҳаматига сазовор бўлишга интилиши шарт, деб ҳисобланган. Шунингдек, муридларга пулга муккасидан кетиш, гадойчилик билан шуғулланиш, арақ ичиш, гиёҳвандлик қилиш, тамаки чекиш тақикланган. Ч. йўли шариат, тариқат, ҳақиқат каби 3 босқичдан иборат бўлиб, муридлик даври 1000 кун давом етган. Зикр билан бирга 40 кун рўза тутиш расм бўлган. Ч. тариқати аъзоси кигаздан қилинган чўққи кулоҳ кийиши билан бошқалардан ажралиб турган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!