Шоҳимардон
Шоҳимардон — (форс. "ерлар шоҳи": "мардлар шоҳи") - чорёрларнинг тўртинчиси Алига берилган номлардан бири. Ҳазрат Али жангларда жасурлик, мардлик кўрсатиб шу номга сазовор бўлган. Фарғона вилояти Ҳамзаобод қишлоғининг собиқ номи Ш. еди. Маълумки, хорижийлардан бўлган Ибн Мулжам Алининг бошига қилич уриб, оғир ярадор қилган ва 2 кундан сўнг Али вафот етган. Нақл қилинишича, ўлими олдидан ўғиллари имом Ҳасан ва имом Ҳусайнни чақириб: "жигарбандларим, бугун сизлар билан абадий видолашсам керак. Ертага ерталаб ок туя минган бир бадавий (араб) келиб, сизлардан менинг жасадимни сўрайди. Сизлар дарҳол жасадимни унга топширинглар! Аммо, зинҳор унинг орқасидан ергашманглар", деб васият қилади. Ўғиллари йиғлашиб, "Унинг ортидан бормасак, қабрингазни қаердан излаб топамиз" деб сўрайди. Али, қаерда 3 томони тоғ билан ўралган текислик бўлса, ўша ер менинг қабрим бўлади, деб дунёдан кўз юмади. Дунё бўйича ана шундай маскандан бугунги кунда еттитаси мавжуд. Фарғонадаги Ш. номли қишлоқ ҳам ана шулардан биттасидир. ШУАЙБ (ас) - Қуръонда тилга олинган пайғамбарлардан бири. Араб миллатига мансуб бўлган 4 пайғамбардан (Ҳуд (ас), Солиҳ (ас), Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан бирга) бири. Ш. (ас) ўз қавмини фасоҳатли усуллар билан имонга даъват етганлигидан "пайғамбарлар хатиби" деб ном олган. Ш. ва унинг қавми Арабистон я.о.нинг Қизил денгаз қирғоғидаги Мадён деган жойда яшаб ўтган. Бу қавм, асосан, саллаллоҳу алайҳи ва салламдо-сотиқ билан шуғулланган. Улар Аллоҳга ибодат қилиш ўрнига турли илоҳларга сиғинадиган, моддий бойлик орттиришга ҳирс қўйган, бу йўлда ҳар қандай разолат, ноҳақликлардан қайтмайдиган кишилар еди. Савдо қилганларида тош-тарозидан уриб қолишга одатланишганди. Ш. (ас) ўз қавмини саллаллоҳу алайҳи ва салламдода ҳалолликка, кишилар ҳаққига хиёнат қилмасликка даъват ета бошлади. Ш. (ас)нинг насиҳатларига кўнмаган қавмнинг барчаси зилзила юз бериши натижасида ҳалокатга учради. Қуръонда пайғамбарларга бўйсунмаган қавмларни Аллоҳ қаттиқ азобга дучор қилиши еслатилади. Ш. (ас) ва унинг ўз қавмини даъват қилгани ва гумроҳ қавмнинг бошига тушган азоб-уқубатлар ҳақида Қуръонда Аъроф сураси, 85-87-оятлар, Ҳуд сураси, 87-90-оятларда баён қилинган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!