Шоҳид
Шоҳид — гувоҳ. Ш.нинг суд жараёнида иштирок етиши анъанавий суд юритишнинг муҳим қисмидир. Ш. ҳар 2 тарафнинг бири томонидан судга таклиф етилиши ва б. бир гараф томонидан изоҳсиз рад етилмаслиги лозим. Ш.дан зўрлаб кўрсатма олиш мумкин емас, лекин сабабсиз кўрсатма беришдан бош гортиш диний мажбурият(фарз)ни жиддий бузиш деб баҳоланади. Ҳар қандай ҳуқуқий лаёқатли киши, унинг ижтимоий мавқеи ва динидан қатъи назар Ш. сифатида таклиф қилиши мумкин. Бироқ ғайридин фақат динга алоқадор бўлмаган масалалар юзасидан гувоҳдик бериши мумкин, қарам киши еса, ўз хожаси, ҳомийси ёки қариндоши иши юзасидан гувохлик бера олмайди. Ҳақиқатни аниқлаш учун 2 озод кишининг Ш.лиги кифоя. Битта еркакнинг гувохдиги 2 аёл ёки 2 чўриниш гувоҳлигига тенглаштирилади. Фақат гўдак туғилишини тасдиқпаш чоғида бир чўрининг гувохдиги етарли ҳисобланади. Сохта гувохлик берган Ш. жиноий жавобгарликка тортилиб. унинг кейинги гувоҳликлари қабул қилинмайди. Ижтимоий ҳаётда Ш. - ижтимоий ва хизмат юзасидан туғиладиган турли ҳолатларни ўз сўзи билан тасдиқлаш мажбуриятини олган шахс. Ҳоз. пайтда нотариал идоралар ва ўзаро кафолатларнинг турли шакллари тараққий етиши билан Ш ўз аҳамиятини йўқотиб бормоқда.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!