Шофиъийлик
Шофиъийлик — суннийликдаги диний-ҳуқуқ мазҳабларидан бири. Имом Шофиъий асос солган. Ш. ҳуқуқ тизими ханафийлар ва моликийларнинг диний-ҳуқуқий таълимотини ўзига сингдирган бўлса-да, кўпроқ моликийларга яқин туради. 111. қиёсни ва раъйни чеклаб кўллайди. Ш. Қуръон ва суннага ягона манба сифатида қарайди. Ш.га кўра, сунна Қуръонни тўлдиради, холос, суннанинг ўзи қиёслаб ўртача ҳукм чиқариш учун асос бўлолмайди. Ш. тарафдорлари мадиналик ривоятчиларнинг ҳадисларини устувор ҳисоблаб, улар айтган ҳадис ёки ижмўга таяниб иш кўриш мумкин, деб билади. Ш. Сурия ва Мисрда шаклланган. Ўрта асрларга келиб Яқин Шарқ мамлакатларида кенг гарқалган. Кейинчалик бу мазҳабнинг таъсир тсоираси торайиб борган. Ҳоз. вақтда Миср, Индонезия, Шимолий Кавказ мусулмонлари орасида, Шарқий Африка мамлакатларининг баъзиларида, қисман Сурияда ва жан. араб султонликларида Ш. мазҳаби диний-ҳуқуқ гизимига амал қилувчилар бор.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!