Шофиъий
Шофиъий — тўлиқ исми Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Идрис ибн Аббос аш-Шофиъий (767-820) - имом, шофиъийлик мазҳабининг асосчиси, саййидлардан. 2 ёшида онаси Маккаи Мукаррамага олиб келган ва шу ерда Қуръони каримни ёд олган. 10 йил араб оламида ширин тили ва фасоҳати билан машҳур бўлган Ҳузайл қабиласида яшаган, натижада йирик араб тилшуноси, шеърият билимдони бўлиб етишган. Кўп ерларга сафар қилган. Макка муфтиси Муслим Холид аз-Занжий ва Мадинаи мунавварада Имом Молик ҳузурларида таълим олган. Имоми Аъзамнинг шогирди Муҳаммад ибн Ҳасан билан Бағдодда яқин мулоқотда бўлиб, унга шогирд тушган ва шу ерда ўз мазҳабини тузган. Имом 111. мазҳаби, асосан, Мисрда, Ҳинд океани давлатларида, айрим оролларда тарқалган. Ш. бир қанча муддат гоҳ Ироқда, гоҳ Ҳижозда истиқомат қилган. 815 й. Қоҳирада муқим туриб қолиб, шу ердаги "Амр ибн Ос" жоме’ масжидида фиқҳдан дарс берган. Ш.нинг "ар-Рисола", "ал-Умм" асарлари ислом оламида машҳурдир ва шофиъий уламолар учун енг зарур манба бўлиб хизмат қилади. Ш. "Усул ал-фиқҳ" илмига асос солган. Бошқа фақиҳлар ўзларига манба деб ҳисоблаган "Истиҳсон"ни қабул қилмаган, уни хато деб тушунган. Бу зот ҳақида Имом Ахмад ибн Ҳанбал шундай деган: "Сиёхдон кўтарган ҳар бир кишининг зиммасида Шофиъийнинг ҳаққи бор". Бошқа олимлар еса: "Муҳаддислар ғафлат уйкусида едилар, Имом Шофиъий уларни уйғотдилар", дейишган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!