Шозилийлар
Шозилийлар — аш-Шозилия - Шим. Африкадаги енг йирик сўфийлик тариқати. Асосчиси - Абу-л-Ҳасан аш-Шозилий (1196/ 97-1258) мағриблик бўлиб, шажарасини шайх Ибн Хоразм (1236 й. в.е.) орқали машҳур Абу Мадёнга боғлаган. Ш.га ғоявий асос бўлган Шозилий таълимоти ўзининг асосий қоидаларида мўтадил сўфийлик ғояларига асосланган. Улар ўз даврида ал-Жунайд ва б. "мўтадил" сўфийлар томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, Абу Мадён томонидан Шим. Африка шароитига мослаштирилган. Шозилий Тунисдаги ўз тарафдорларига йўллаган мактубида ва оғзаки ваъзларида итоатда бўлишга, Аллоҳдан қўрқишга, ҳукумат билан ҳамкорлик қилмасликка, шариат кўрсатмаларига қатъий риоя етишга, Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) суннатларига ергашишга, дунё лаззатларидан юз ўгиришга даъват етган. Ш. бир неча аср мобайнида Африканинг Судандан то Малигача бўлган ички вилоятларида муваффақият билан исломни тарқатган. Ш. ва унинг тармоқлари Марокаш, Тунис, Жазоир, Судан ва б. Африка мамлакатларида бугунги кунда ҳам мавжуд. ШОМ - 5 вақт ўқиладиган намознинг бири. Ш. намозининг ўқилиш вақти Куёш ботгандан бошлаб, мағриб уфқидаги қизил шафақнинг кўринмай кетадиган вақтигача деб белгиланган. Бу тақрибан 60 дақиқага тенг. Ш. намози 3 ракаат фарз, 2 ракаат суннат ўқишдан иборат. Ш., хуфтон ва бомдод намозларининг фарзи жамоат билан ўқилганда имом қироатни жаҳрий (овоз чиқариб) ўқиши вожиб амаллардан ҳисобланади. Якка ўқиган одам учун бу ихтиёрийдир. 2) Қуёш ботган пайт ҳам Ш. деб аталади.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!