Шис — (ас) - пайғамбар. Одам (ас)нинг Ҳобил ўлдирилганидан кейин туғилган 3-ўғли. Инжилда Сиф деб аталган. Художўй киши бўлган, Аллоҳдан унга ваҳий келиб турган. Ваҳий 50 саҳифани ташкил етган, деб ҳисобланади. Маккада яшаган, ҳаж маросимини мунтазам равишда адо етган. Лой ва тошдан Каъба биносини курган. Одамато ва Момоҳаво билан бирга Макка яқинидага Абу Қубайс тоғининг ғорида дафн етилган.

Манбаа: Ислом энциклопeдияси

Дўстларигиз билан улашинг!

Атамалар рўйхатига қайтиш