Ширк
Ширк — шерик келтириш. Аллоҳнинг шериги бор деб еътиқод қилиш. Ш. - Аллоҳ таолога хос бўлган сифатларни Ундан ўзгага собит қилишдир. Ш.нинг шаръий тушунчаси - Махлуқни Роббил оламийнга 5 ишдан бирида тенглаштиришдир. Яъни, Аллоҳнинг зотида, сифатларида, исмларида, ишларида ва ҳукмларида шериги бор, деб еътиқод қилишдир. Ш.нинг турлари: 1) ибодатда Ш. келтириш. 2) дуода Ш. келтириш. Бандаларнинг тоқатидан ташқари нарсаларда, оддий сабаблардан устун нарсаларда Аллоҳдан бошқадан нусрат ва ёрдам сўраб дуо қилиши - Ш. бўлиб, бу иш инсонни тавҳид соҳасидан чиқариб, куфр доирасига киритади. 3) роббиликда Ш. келтириш. 4) ҳукмда Ш. келтириш. 5) мулк ва султондаги Ш. келтириш. 6) халқ-яратишдаги Ш. келтириш. 7) итоатда Ш. келтириш. 8) ташриъдаги Ш. келтириш. Бундан ташқари, имом Деҳлавий фикрича, Ш.нинг қуйидагича 8 хил тури мавжуд: 1-Саждада Ш. келтириш. Исломдан аввал санамларга ва юлдузларга сажда қилар едилар. Аллоҳдан ўзгага сажда қилиш ман қилинди. Аллоҳ таоло: "Куёшга ҳам, ойга ҳам сажда қилманглар, уларни яратган Аллоҳга сажда қилинглар" (Фуссилат сураси, 37), деди. 2-Ёрдам сўрашдаги Ш. келтириш. Исломдан авваллари беморга шифо бериш, камбағалга бойлик каби ҳожат талаб ишларда Аллоҳтсан ўзгадан ёрдам сўрар едилар. Назр қилишдаги Ш. келтириш ҳам шу жумлага киради. Чунки, Аллоҳдан ўзгага назр қилувчи, ўзига келган ёрдамга шукр қилиш мақсадида ёки бўлажак ёрдамдан умид қилиб назр атайди. Мушриклар санамларига назр атар ва ўша назр туфайли улардан мақсадларига ериштиришларини кутар едилар. Баракот умидида уларнинг исмларини тиловат қилар едилар. Аллоҳ таоло уларга намозда, "Ийяка наъбуду ва ийяка настаийн" (Фотиҳа сураси, 4), деб айтишни вожиб қилди. Бу сажда ва ибодатда Ш. келтиришдан, шунингдек, ёрдам сўрашда Ш. келтиришдан қайтариш еди. Аллоҳ таоло: "Аллоҳ билан бирга бировга дуо қилманг!" (Жин сураси, 18), деган. Чунки, дуо ёрдам сўраш учун бўлади. Шунинг учун ҳам, ҳожатларда, мусибат ва аламларда Аллоҳдан бошқага дуо қилиш ман қилинган. 3-Улуҳият (ибодатга сазовор)ликдаги Ш. келтириш. Улар ўзларининг баъзи шерик худоларини Аллоҳнинг қизлари, ўғиллари, деб аташар ва буни уларнинг илоҳнинг жузъи бўлганлари учун улуҳият ҳаққини бериш учун қилар едилар. Батаҳқиқ бу ишдан жуда ҳам қатъий равишда қайтарилдилар. 4-Ташриъдаги Ш. келтириш. Яҳудийлар ўз ахбор (диний олим)лари ва роҳибларини Аллоҳдан ўзга Роббилар қилиб олар едилар. Ўшалар ҳалол деган нарсани, қилса бўлаверадиган ҳалол нарса, улар ҳаром қилган нарсани еса, гуноҳ бўладиган ҳаром нарса, деб еътиқод қилар едилар. Ҳаром қилишнинг маъноси фалон нарса учун жазо чораси кўрилади, дейишдир. Ҳалол қилиши еса, фалон нарса учун жазо чораси кўрилмайди, дейишдир. Бас, жазо чорасини кўриш ва кўрмаслик Аллоҳнинг сифатларидандир. 5-Аллоҳдан ўзгага атаб сўйишлик ила Ш. келтириш. Мушриклар санамларга ва юлдузларга қурбат ҳосил қилиш мақсадида уларга атаб жонлик сўяр едилар. Бунда улар ёки ўша нарсаларнинг номини айтиб сўйишар, ёки махсус бутларига олиб бориб сўяр едилар. Бас, бундан Аллоҳнинг қуйидаги сўзлари ила қайтарилдилар: "Аллоҳдан бошқанинг номи айтиб сўйилган нарса" (Моида сураси, 173) ва "Аллоҳнинг исми зикр қилинмаган нарсадан еманглар (Анъом сураси, 119). 6-Аллоҳдан ўзганинг номи ила қасам ичиш билан Ш. келтириш. Улар баъзи кишиларнинг исмларини муборак улуғ, деб еътиқод қилишар, уларнинг исми билан ёлғондан қасам ичганнинг молу дунёга ва ахлига нуқсон етади, деб ўйлар едилар. Шунинг учун, бу ишни қилишмас ва талашиб қолган одамлардан ўшаларнинг исмлари ила қасам ичишни талаб қилар едилар. Бас, бу ишдан ман қилиндилар. 7-Аллоҳдан ўзгага ҳаж ёки зиёрат қилиш ила Ш. келтириш. Яъни, ўша Аллоҳга Ш., деб еътиқод қилинаётганларга хос табаррук жойларга бориб, уларга курбат ҳосил қилишга уриниш Шариатда бу ишдан ҳам ман қилинган Пайғамбар (ас): "Фақат учта масжидгагина кўч боғлаб (зиёратга) борилади", дедилар. 8-Ном қўйишдаги Ш. келтириш. Мушриклар ўз болаларига Абдул Уззо, Абдуш Шамс каби номларни қўяр едилар. Пайғамбар (ас) Ш.ка ишора қилувчи кўплаб исмларш ўзгартирдилар. "Исмларнинг енг афзали Абдуллоҳ ва Абдураҳмон", дедилар. Исломда Ш. ҳеч кимдан кечирилмас гуноҳ ҳисобланади
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!