Шиблий
Шиблий — Абу Бакр Дулаф ибн Жаҳдар (ибн Жаъфар) (861-946) - бағдодлик сўфий, ал-Жунайд ва ал-Ҳалложнинг енг яқин шогирди ва сафдоши. Самаррада туғилган, отаси халифанинг бош ҳожиби, амакиси -Искандарияда амир ул-умаро бўлган. Ш.нинг ўзи халифа ал-Муваффақнинг ҳожиби вазифасида ишлаган. 40 ёшида Шим. Ерондаги Дамованд вилояти волийси етиб тайинланган, бироқ тўсатдан бундан воз кечиб, Бағдоднинг машҳур сўфийларидан Хайр ан-Нассож ҳузурида (мажлис) "тавба" қилиб сўфийликни ихтиёр етган. Дастлабига ҳиссиётга ўта берилувчан характерли Ш. ал-Ҳаллож тарғиб етган "ўта" сўфийликка мойиллик билдирган. Бироқ, таъқиб етишлар, сўнгра ал-Ҳалложнинг қатл етилиши уни ўз қарашларини ўзгартиришга мажбур етиб, ал-Жунайд ва тарафдорлари каби еҳтиёткорона мавқени тутишига сабабчи бўлган бўлса керак. Ш. ал-Ҳаллождан юз ўгириб, уни мумтоз шахслар мулки бўлган "сирлар"ни очганликда қоралаганлиги ҳақида маълумотлар бор. Ал-Ҳаллож қатлидан сўнг Ш.нинг ҳулқи жуда ғалати бўлиб қолган. Унинг ғалати қилиқлари (қимматбаҳо кийимлари ва мушк анбарларини ёқиб юбориши, ўзини ўзи қийноққа солиши ва б.) ҳиссиётга ўта берилувчанлиги уни телба деб ҳисоблашларига олиб келди, шунинг учун бу даврда ғайрификрловчилар ва бидъатга қарши кураш олиб бораётган Бағдод ҳукмрон доиралари унга еътибор бермаганлар. Ш.ни шунингдек, бадавлат хонадонда туғилганлиги ва ўша пайтда шу кураш ташаббускорларидан бўлган моликийлар мазҳабига мансублиги ҳам кутқариб қолган бўлса керак. Ҳуқуқий ва Қуръон илмларида Ш., олимларнинг фикрича, бу соҳадаги енг кучли алломалардан қолишмаган ва ҳатто улардан устун турган. Ш.га нисбат бериладиган сўфиёна шеърлар бадиий қимматга ега. Унинг таржимаи ҳолига оид парчалар, айтган сўзлари ва шеърларини барча мўтабар сўфийлик рисолаларидан топиш мумкин. Унинг Бағдоддаги қабри сақланган ва бугунги кунда ҳам зиёратгоҳ саналади.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!